12 March 2012
22:33 -
Юртимизга баҳор келишни истамаяпти...
Гидрометларимизнинг таъкидича, кейинги бир ҳафтада яна Ўзбекистонда совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади. Куни кеча юртимиз бўйлаб ёққан қор эриб битаётганига қарамай куннинг заҳри ҳали кетгани йўқ. Масалан, бугун кечаси пойтахтда ҳаво ҳарорати -3 даражагача тушади. Мамлакат жанубида уйғонган, ниш урган ўсимликларни совуқ уриш хавфи пайдо бор.
Бир неча кундан бери давом этаётган ёғингарчиликлар эса йўлларда автомобиллар ҳаракатланишида ноқулайликлар туғдирмоқда, аҳоли уйлари бирмунча совуқ.
Одамларнинг кайфиятида ҳам қишнинг тунд ҳавоси ҳукмрон, дейди мухбиримиз.