09 March 2012
18:29 -
Ўзбекистон қашшоқ давлатлар рўйхатида: Boeing компанияси Тошкентга гуманитар ёрдам жўнатибди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АҚШнинг Boeing ширкатидан сотиб олган 4 дона Boeing-767-300ER йўловчи учоғининг иккинчиси 29 февраль куни Тошкентга етиб келгани хабар қилинганди. 10 кун ўтиб маълум бўлишича, ўша учоқда Humanitarian Delivery Flights (Гуманитар рейслар) программаси доирасида 3,15 тонналик медикаментлар ва медицина соҳасида ишлатиладиган асбоб-ускуналар олиб келинган экан.
Boeing компаниясининг мамлакатимизга берган гуманитар ёрдамини олқишлаш билан бир қаторда, қуйидаги икки саволни ҳам ўртага ташлаш мантиқлидир:
- Нима учун бу ҳақда хабар 10 кундан кейин берилди? Давлат расмийлари бу воқеада Ислом Каримнинг раҳнамолиги қайси шаклда кўринганини ёритиш устида бош қотиришдимикан?
- Замоновий дунёда гуманитар ёрдамлар қашшоқ мамлакатлар ёки бошига табиий офат ёки техник фалокат тушган мамлакатларга берилади. Бизда яқин орада на катта табиий офат, на техник фалокат бўлмаганини ҳисобга олсак, Ўзбекистон қашшоқ мамлакатлар рўйхатига киритилдими, деган савол туғилиши ғоят табиий.