08 March 2012
06:29 - Қамоқхонадан яна бир диндорнинг жасади келди
Бир кун аввал қамоқхонадан жасади келтирилиб, 1 март куни Тошкентнинг Олмазор туманида тупроққа берилган Абдураҳмон Сагдиев 41 ёшда эканлиги ҳақида ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икрамов хабар берди.

Ҳизбут таҳрирчиликда айбланган бу йигитнинг ўлимига "ички аъзоларнинг шикастланиши ва қон кетиши" билан боғлиқ тиббий ташхис қўйилган эмиш. Қамоқхона раҳбарияти Абдураҳмонни бу аҳволга бошқа маҳкумлар келтирганини, яъни бошқалар уни калатаклаб ўлдирганини айтмоқда. Қариндошларга кўра эса, уни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББга қарашли 64/46-колония маъмурларининг ўзи қийнаб ўлдиришган.

Ҳар икки ҳолда ҳам қамоқхона раҳбарияти қонуний жавобгарликка тортилиши лозим, дейди мухбиримиз.