08 March 2012
05:41 - Ислом Карим аёлларга узундан узоқ, аммо бир чақалик табрик йўллади
Кеча кечқурун ТВ ва радиолар орқали дикторлар тарафидан ўқиб берилган қутлов матнини эшитишнинг ўзи мушкул, дейди мухбиримиз. Аёлларнинг эртанги, яъни советлардан қолган байрами муносабати билан йўлланган қутловда аёлнинг жамиятдаги ўрни, Ўзбекистон истиқболидаги улуши ҳамда улуғларнинг аёл борасидаги фалсафий фикрлари эринмай санаб ўтилади.

Аммо, “Биз мустақил тараққиёт йилларида – тарихан қисқа бир даврда беқиёс ютуқ ва марраларга эришдик” деб эртак айтган Ислом Карим Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилишга мажбур бўлаётган миллиондан ортиқ меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистонда ўтирган турмуш ўртоқлари ва оналарига биронта умид берувчи сўз гапирмаган. Чунки, ҳамма нарса эскилигича қолаверишини унинг ўзи ҳам билади. Бундай табрикнинг қиймати бир чақадир.