08 March 2012
02:17 -
Сўконғич ҳоким Рустам Саъдуллаев лавозимидан четлатилди
«Ҳаракат» агентлиги Рустам Саъдуллаев Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими вазифасига тайинланганини 2009 йил 23 июлда хабар қилганди. Унинг ўта қўполлиги ва сўкиш санъатини тўла эгаллагани ҳақида 2011 йил 2 майда ёзган эдик.
“Озодлик” радиосининг билдиришича, сўкиш устаси ҳоким ишдан бўшатилган. Унинг вазифасини биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Илҳом Пиннаев давом эттирмоқда.
Рустам Саъдуллаев тумани ҳокими бўлмасдан аввал Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. У ичкиликка ружу қўйгани, баъзан ҳатто оёқда туролмадиган ҳолга келиб қолиши ҳақида маълумотлар бор.
Собиқ ҳоким эндиликда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда.