07 March 2012
22:04 -
Ниҳоят АҚШ элчиси Жорж Крол ҳам Ташқи ишлар вазирлигида
Сўнги ойда чет эллик элчилар баъзи кунлар дасталаб Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани, расмий хабарларда умумий гаплардан бошқа нарса бўлмагани ҳақида хабар бериб, бу жараён тасодифий эмаслиги ҳақида таҳлил берган эдик. Фикримизча, Ўзбекистон ҳукумат чет элларга қандайдир муҳим сигнал бермоқда. Ўлим талвасаси билан, хайрлашув сигнали ҳам бўлиши мумкин.
Бугун АҚШ элчиси ҳам Ташқи ишлар вазирлигига келибди. Давлатнинг расмий агентликлари, хусусан, вазирликнинг “Жаҳон” агентлиги суст сақлар экан, ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтлари учрашув ҳақида бир неча сатрлик умумий гаплар тарқатишмоқда. Нимамиш, элчи Жорж Крол билан икки томонлама муносабатлар ҳақида фикр алмашилган эмиш. Фикр аламашишда Ўзбекистон тарафидан ким иштирок этгани ҳам айтилмайди, табиий. Ҳар ҳолда вазирнинг ўзи бўлса керак.
Ўзбекистон тарафи бу масалада мум тишлаши мумкин, лекин ошкоралик тарафдори бўлган АҚШ элчилиги ҳам оғиз очмайдими? Кўрамиз.