06 March 2012
00:56 - Мaсхарaбоз ҳуқуқ ҳимоячиси Мьюша Север: “Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари керакли даражада таъминланган”
Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил қилинган “Инсон ҳуқуқлари тизимида аёллар ва бола ҳуқуқи: халқаро ва миллий ёндашув” мавзуидаги анжуманда сўз олган АҚШнинг янги демократия институти Тошкент ваколатхонаси раҳбари Мьюша Север ана шундай эътироф билан чиқди. Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини керакли даражада шакллантирганини қатор мисолларда исботлашга уринган ҳуқуқ ҳимоячиси ҳукуматга матбуот ва фуқаролик жамияти вакиллари кўмак бериши лозимлигини урғулади.

АҚШлик таниқли масхарабознинг айни эътирофи янгилик эмас, аммо унинг турли халқаро ва диломатик давраларда жиддий қабул қилинаётгани хавотирлидир, дейди мухбиримиз.