02 March 2012
01:18 - Қирғиз миллатчиларининг Бишкекни бизнес ва иқтисод марказига, Ўшни эса сиёсий пойтахтга айлантириш ғояси ҳақида
Бугун Қирғизистон парламентининг “Ота-Журт” партиясидан сайланган депутати, экс-спикер Ахматбек Келдибеков матбуот конференцияси ўтказиб, “Қирғизистоннинг сиёсий маркази Ўш шаҳри бўлиши керак. Ўз вақтида мамлакат парламенти бир қатор давлат органларини жанубий пойтахтга ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган. Бишкекда бизнес ва иқтисодни қолдириб, сиёсий ҳаётни Ўшга ўтказиш керак деб ҳисоблайман”, дебди.

Аслида, бундай таклиф остида қандай айёрлик ётганини ҳар бир одам тушунади, дейди мухбиримиз. Мақсад – Ўш шаҳрини қирғизлаштиришни тезлаштириш, ўзбекларни у ердан тезроқ сиқиб чиқаришдир.

Ўзбеклар 2010 йил июнь ойидаги қирғиндан кейин мутлақо тарқоқ ҳолда. Қирғиз миллатчиларини жойига ўтқазиб қўйиш учун, ўзбеклар сиёсий маънода ташкилотланиши керак. Ўзбекистон ўзбеклари тамошабин бўли туришни йиғиштиришлари кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Дарвоқе, бугун Ўшда қирғиз миллатчиларининг митинги бўлиб ўтди. 25 минг кишилик митингда (расмда) миллатчилик руҳидаги шиорлар ва талаблар ўртага отилмади. Кўринишидан, куч тўплаш мақсадида шундай митинглар ўтказмоқда. Улар кучга кириши билан миллатчилик ғоялари олдинга олиб чиқилади.