01 March 2012
23:51 -
Озорбайжоннинг Губа шаҳрида қўзғолон каби норозилик акцияси (Жиддий таҳрир қилинган вариант)
Бугун Бокудан 160 км шимолдаги Губа туманининг марказида, туман ҳокимлиги биноси олдида стихияли митинг бошланди, деб хабар беради бу мамлакатдаги мустақил Контакт агентлиги. Намойишчилар сони тезда 10 мингга чиққан, улар шаҳар ҳокими Рауф Ҳабибовнинг истеъфосини талаб қилиб, ҳокимликни тошбўрон қилишган.
Маълум бўлишича, Рауф Ҳабибов қаердадир (қаердалиги хабарларда айтилмайди) туманликларни ғалаёнга келтирган қуйидаги сўзларни айтган эмиш: “Сизлар туманни ҳам ўзингизни ҳам сотдингиз”.
Намойишчилар қаршисига милиция отрядлари ташланган, улар намойишчиларга қарши кўз ёшартувчи газ ишлатишган, бундан кейин вазият яна ҳам жиддийлашган. Кейинчалик намойишчилар Рауф Ҳабибовнинг уйини ёқиб юборишибди.
Мамлакатнинг расмий хабар агентликлари бу воқеаларни умуман ёритишмади. Боку-Губа автойўли тўла милиция отрядларининг назорати остига олинди, ўнлаб намойишчилар ушлаб кетилди.
Аммо, тушдан кейин Рауф Ҳабибов ишдан олингани ва ушланганлар қўйиб юборилгани эълон қилингач, намойишчилар тинчгина тарқалиб кетишибди.
Озорбайжон ҳудудларининг 20 фоиздан кўпроғи 20 йилда бери Арманистон ишғоли остида. Президент Илҳом Алиев мамлакат ерларини озод этиш учун ҳеч нарса қилмаяпти ҳисоб. Озорийлар жим. Ҳокимнинг сўзлари эса уларнинг ғурурига тегиб кетибди, жумбушга келтирибди.
Аслида, ҳокимни табриклаш ва стихияли митингдан фойдаланиб, Илҳом Алиевдан ўз ерларини озод қилишни талаб қилишмган озорийлардан ҳайрон бўлиш керак. Афтидан, уларнинг ғурури фақат шахс сифатида ҳақоратланганларида уйғонади, миллат сифатида оёқ ости қилинганларида, ғурурлари ухлаб ётаверади.
Дарвоқе, “Ҳаракат” сайтида ўзбек халқини қорамолларга айлантирилганини ёзгандик. Зора бу гап ҳалққа етиб боргандан кейин, ўзбеклар ҳам озорийларга ўхшаб, жумбушга келишса ва майдонларга чиқишса, бироқ, озорийлардан фарқли ўлароқ, ўзларини қорамол деганларни эмас, қорамол қилганларни лаънатлашса. Иншоллоҳ, шундай кунлар келади.