01 March 2012
03:48 -
Электр пулини телефон орқали тўлашга ўтилмоқда
Эртадан бошлаб Тошкент, Наманган, Андижон вилоятларида яшовчи юртдошларимиз ҳатто мобил телефон орқали электр энергияси ҳақларини тўлаши мумкин. Бу борада “Ўзбекэнерго” ширкати мобил операторлари билан гаплашиб, “SMS-Тўлов" дастурини жорий қилди. Ширкат томонидан тақдим қилинган янги "Электрҳисоб" номли махсус дастур ёрдамида электрон имзо орқали телефон, тижорат банклари тўлов тизимлари, Paynet ва пластик карточкалар орқали энергия учун тўловни амалга ошириш мумкин.
Бундан ташқари “Ўзбекэнерго” ширкатининг интернетдаги расмий сайтида шахсий кабинет очиб, операцияларни шу йўл орқали ҳам амалга ошириш, уста чақириш, инспекторлар билан онлайн мулоқотда бўлиш имкониятлари мавжуд. Ривожланган мамлакатларда аллақачон амалга кирган бундлай тизим истеъмолчиларга қулайлик яратади, маълум маънода давлатга ҳам фойдалидир.