28 February 2012
03:57 - OLAM.uz порталида ўзбекча-русча, русча-ўзбекча онлайн-луғат ишга тушди

2012 йил 26 февралида OLAM.uz портали навбатдаги сервисни ишга туширгани ҳақида эълон қилди. Порталда ўзбекча-русча, русча-ўзбекча онлайн-луғат пайдо бўлди.


Ушбу луғат "Akademnashr" нашриёти томонидан тақдим этилган бўлиб, унда 10 000 та сўз бор. Ўзбекча сўзлар луғатга кирилчада киритилган.

Луғатдан slovar.olam.uz ва lugat.olam.uz манзиллари бўйича фойдаланишингиз мумкин.

"Луғат албатта “ўсиши” ва “ақллироқ” бўлиши лозим, - дейди компания директори Татьяна Лобачёва. – Агар сиз керакли сўзни топа олмасангиз, уни slovo@olam.uz манзилига жўнатинг, биз кун давомида уни луғатга қўшамиз. Тез кунларда фойдаланувчиларга дарҳол топилмаган сўзларга сўровномани луғат саҳифасида қолдириш ҳамда луғатни мустақил равишда тўлдириш имконияти таклиф этилади. // olam.uz