23 February 2012
06:21 -
“Алиев заргари”га ўғри тушди, иш ўғриларнинг фойдасига кетмоқда
21 февраль пойтахтдаги машҳур “Алиев заргари” тилла дўконига ўғри тушди. Ўғирлик жараёнида дўкон қўриқчилари томонидан тутиб олиниб, қаттиқ калтакланган ва ўзбекона “суд” қилинган қонунбузарлардан бири Чилонзор тумани прокуратурасига шикоят ёзди. Чилонзор тумани ИИБ томонидан ўтказилган дастлабки суриштирувлар чоғида ўғриларга тан жароҳати етказиб, шахсий буюмларини тортиб олган қўриқчилар айбига иқрор бўлишган, дейди мухбиримиз.
Рэкет ва безорилик билан айбланиш арафасидаги қўриқчилардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари дўкон эгаларига нисбатан хўрак сифатида фойдаланишни режалаштиришган шекилли, дўконда каттагина тафтиш бошлаб юборилди.
Ўз таркибида 40 дан ориқ дўконга эга "ALIEV ZARGARI" тармоғи Озарбойжон сармояси ҳисобига очилган ва дўконнинг номи ота-бола диктаторлар – Ҳайдар ва Илҳом Алиевларнинг шарафига қўйилган эмиш.