23 February 2012
05:23 - Гулистондаги коллеж раҳбари ресторанда калтакланди
Гулистон Ахборот Технологиялари Коллежининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Нишонбой Бойжигитов шу кунларда шаҳардаги “Файз” кафеси хизматчилари томонидан дўппосланган ва тан жароҳати олган.

Янги очилган кафедаги таомлар нархини билмасдан икки ҳамкасбини меҳмонга таклиф қилган директор ўринбосарига офицант 120 000 сўмлик ҳисоб бергач, ўқитувчилар бу пулни тўлай олмаслиги маълум бўлган.

Олиб борилган музокараларга қарамай, тарафлар келиша олмагач, ресторан хизматчилари аламини мушт билан олмоқчи бўлишибди. Табиий, улар кўпчилик бўлгани сабали ўқитувчиларга тан жароҳати етказилибди.

Ўшандан бери мажбурий таътилда бўлган коллеж раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишдан тортинмоқда экан.