23 February 2012
03:45 - АҚШ аскарлари тарафидан Қуръоннинг ёқилишига норозилик билдирган афғонлардан 6 таси ўлган, чала муллалар номоз ўқиш билан овора
Ўтган йили бир америкалик пастор Қуръоннинг бр нусҳасини ёққандан кейин норозилик намойишига чиққан афғонлардан 6 нафари ўлган эди. Энди яна шундай бўлмоқда.

Шу кунларда АҚШнинг Қобул яқинидаги ҳарбий базасидан олиб чиқилган ахлат ичида ярим ёқилган Қуръон нусхалари топилгач, афғонлар яна намойишларга чиқдилар. АҚШ Қуролли кучлари қўмондонининг кечирим сўраши ҳам, Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг илтимослари ҳам ерда қолди. Афғонлар майдонларга чиқдилар, улардан яна 6 киши ҳалок бўлди.

Бу ерда жоҳил афғонларни эмас, Ислом уламоларини қоралаш керак. Айнан улар оддий мусулмонларга Қуръон муқаддас, аммо унинг оддий нусхалари учун ўлимга кетиш хато эканлигини тушунтиришлари керак эди. “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг “яқинда қоғозда китоб чиқариш йўқ бўлади, ҳамма китоблар каби Қурон ҳам компютерларда сақланади, ана ўшанда Қуроннинг ҳар бир электон нусҳасини ибтидоий афғонлар ўйлагандек, бошга қўйиб кўтариб юриш мумкин бўлмай қолади” маънодаги сўзларини оддий мусулмонларга тушунтириш муллаларимизнинг вазифасидир.

Аммо, мулларимиз чала ва ибтидоий бўлгандан кейин, оддий мусулмонлардан нима кутиш мумкин?