23 February 2012
02:19 - Москвада 3 нафар мардикор бинонинг 13-қаватидан қулади, уларнинг бири ўзбек
Ўтган куни Янги Арбат кўчасида қурилаётган тиббиий марказнинг 13-қаватидан қулаган мардикорлар бахтли тасодиф туфайли 11-қават балконига тушибди. Бу ҳақдаги этни сескантирадиган хабарни тарқатган Интерфакс ахборот хизмати мардикорларнинг бири ўзбекистонлик, қолган иккиси эса Татаристон фуқаролари эканига урғу берган. Икки татарнинг умуртқа поғанаси шикастланиб, қовурға ва оёқлари синган, бош мия суяги жароҳатлангани айтилаётган юртдошимиз эса реанимацияда экан.