22 February 2012
03:54 - Тошкент вилоятида Солиқ бошқармаси мулозими устидан маҳкама бошланди
Эртага давом этадиган суд маҳкамасининг қора курсисида Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси маъсул ходими Рустам Турсунбоев ўтирибди. У 1,5 ой муқаддам Тошкент вилояти прокуратурасининг Солиқ, валюта ва жиноий давромадларни легаллаштиришга қарши кураш бошқармаси ҳамда МХХ тезкор вакиллари томонидан пойтахтдаги Чинни бозорида ўтказилган рейд давомида 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ҳибсга олинган. Солиқчи Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддаси (Пора олиш) да айбланмоқда.

Мазкур жиноят иши Чинни бозорнинг 20 нафардан ортиқ раҳбарларига қўзғатилган жиноят ишининг бир қисми бўлиб, яқин орада бозор бошқаруви раиси Раҳим Ахмедов, бозор пудратчиси Фарҳод Абдураззоқов сингари 10 дан ортиқ шахсларга нисбатан ҳам маҳкама жараёнлари бошланади, дейди мухбиримиз.