20 February 2012
22:02 - Тошкентда яна бир судья коррупцияда айбланмоқда, у Олий Суднинг собиқ раиси, собиқ “Эрк”чининг укасидир

Тошкентда яна бир судья коррупцияда айбланмоқда, у Олий Суднинг собиқ раиси, собиқ “Эрк”чининг укасидир

 

“Озодлик” радиоси хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Фарҳод Йигиталиев маҳаллий фуқаролардан биридан бир миллион сўм (400 АҚШ доллари) миқдорида пора олаётганида МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Унга нисбатан прокуратура органи томонидан жиноий қонунчиликнинг пора олиш эпизоди билан иш қўзғатилган. Порахўр судья ҳозирда Тоштурмада сақланаётган экан.

 

50 яшар бу шахс Ўзбекистон Олий Судининг собиқ раиси Содиқжон Йигиталиевнинг укаси экани эътиборга молик. Кўпчилик билмайдиган, Озодлик радиосидагилар ҳам ўз эшитувчиларидан бекитиб келадиган факт шундан иборатки,  Содиқжон Йигиталиев ҳукумат тарафидан миллат хоини Салой Мадамин билан бигаликда мухолифатни йўқ қишиш, “Бирлик” ва Эрк”нинг яқинлашишига йўл бермаслик вазифаларида ишлатилган.

 

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг хотираларидан бирида ёзиишича, мухолифатни бирлаштирш учун “Бирлик”нинг ташаббуси билан Демократик Форум коалицияси тузилаётганда, “Эрк” расмий қароргоҳи борлиги туфайли бу коалициянинг илк мажлисини ўтказишни бўйнига олган. Аммо мажлис бўладиган куни Абдураҳим Пўлатдан яширилган. Ўша кунларда Абдураҳим Пўлат ва  Содиқжон Йигиталиев Тошкентдаги санаторий типидаги касалхоналдан бирида баробар даволанишар экан. Кечга яқин қаёққадир чиқиб кетаётган Содиқжон Йигиталиевни кўриб қолган Абдураҳим Пўлат “Йўл бўлсин, Содиқжон ака” деганда, у киши “Дўстлар чойхонадаги ошга чақиришганди, ўша ерга кетаяпман” дебди. Кейин маълум бўлишича, у одам айнан Демократик Форум мажлисига кетаётган экан.  Мажлисда “Абдураҳим Пўлат касал бўлгани учун келолмади” деб эълон қилишибди. Содиқжон Йигиталиев, табиий, жим турган.

 

Бу хотиралар билан қуйидаги адресда танишиш мумкин: http://harakat.net/el_news.php?id=949

 

Шунақа майда ифлосликлар билан мухолифатнинг бирлашишига йўл бермаган одамларни миллат номма-ном билиши керак. Дарвоқе, бу хоинларнинг ҳозир сотадиган нарсаси ҳам йўқ, аксинча, яна сотқинлик қилиб, укаларини чиқариб олардилар.