19 February 2012
06:14 -
Россия президентлигига номзодлардан Михаил Прохоров Марказий Осиё билан чегараларни ёпишни таклиф қилди

Маълумки, дейди бу ҳақда хабар берган” РИА “Новости”, Михаил Прохоровнинг сафдошларидан бири - “Наркотикларсиз шаҳар” фондининг раҳбари Евгений Ройзмандир. Шу сабабли Прохоровнинг кутилмаган баёноти ўша дўстининг таъсирида қилинганига шубҳа йўқ.
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон билан чегараларнинг ёпилиши Россияга кетаётган наркотрафикни тўхтата олмаслиги аниқ, дейди мухбиримиз. Аммо, шундай қилинса, Ўзбекистонда жараёнлар бошқа йўналишга тушиб кетишига ҳам шубҳа йўқ. Юз минглаб ишсиз ўзбеклар, Россияга кетиш ўрнига, Ўзбекистоннинг кўча ва майдонларга чиқишса, ҳозироқ сўнги кўриниб қолган режимнинг битиши яна-да тезлашади.