18 February 2012
02:26 -
Туркманбоши-2 қайтадан президентлик курсисига ўтирди

Анъаналарга кўра, янги сайланган эски президент қасамёд қилди, унга президентлик гувоҳномаси топширилди. Чет эллик меҳмонлар бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Маълумки, шу йил 12 февралда 7 нафар қўғирчоқ номзоднинг ҳам иштирокида ўтказилган сайловда Қурбангули Бердимуҳамедов 97,14% овоз олгани эълон қилинганди. Сайловда сайловчиларнинг 96,7 фоизи қатнашган. У бундан аввалги сайловда бор-йўғи 90% овоз олганди.
Демак, туркманлар Туркманбоши-2 дан рози, кейинги сафар у 100 фоиз овоз олса ҳам ажаб эмас. Бўйнидаги галстугини америкачасига боғлаши билан ўзини МДҲдаги президентлар ичида прогрессивроқ қилиб кўрсатишга уринаётган бу диктатор, ким билади, яна нималар ўйлаб топаркан.