17 February 2012
04:36 - Ислом Карим Харухико Куродани билан учрашди, “устивор” йўналишларни муҳокама қилди
Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Оқсаройда Осиё Тараққиёт Банкининг президенти Харухико Куродани қабул қилди.

ЎзА агантлигининг узундан-узоқ хабарида Ўзбекистон билан Осиё Тараққиёт Банкининг кўп йиллардан бери давом этаётган ҳамкорлигига оид маълумотлар берилади. Лекин, бугунги учрашув тўғрисида, бир жумла билан, “томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр алмашиб, истиқболда ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришнинг устивор йўналишларини белгилаб олдилар, Ўрта Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш маслаларини муҳокама қилдилар” дейилади.

Устивор йўналишлар нималиги, табиий айтилмайди. “Марказий Осиё” ўрнига “Ўрта Осиё” сўзлари ишлатилиши ҳам эътиборга лойиқ.

Ҳа, дарвоқе, Ислом Карим учрашув пайтида, таъбир жоиз бўлса, вақтдан фойдаланиб, Харухико Куродага “Буюк хизматлари учун” ордени ҳам топширишга улугурган.

Бироқ, расмда кўриниб турганидек, Ислом Карим учрашувдан хурсанд ҳам эмас.