15 February 2012
07:40 - Руслар демократлари, ниҳоят, Абдураҳим Пўлат таклиф қилган йўлга ўтишмоқчи
Маълумки, “Бирлик” Партиси раиси Абдураҳим Пўлат тоталитар ёки авторитар режимларга қарши самарали курашиш учун ягона демократик партияга бирлашиш лозимлигини, бундай бирлашишни истамаган лидерчaларни шок терапияси усуллари билан сиёсий саҳнадан улоқтириш шартлигини гапирмоқда. Акс ҳолда, мухолифатчилар, Ўзбекистон, Россия, Озорбайжон ва Белорусияда бўлаётгани каби, кўпроқ ўзаро жанжаллар ичида юраверадилар. Ҳозир Ўзбекистон мухолифати шу йўналишда анча олдинга бориб қолганини, Ўзбекистонда ҳамма кучлар “Бирлик” атрофидагина эмас, унинг ўзида бирлашаётгани ҳеч ким рад этолмайди.

Россиянинг Халқ Озодлиги Партияси раисдошлари Михаил Касьянов, Борис Немцов и Владимир Рижков ҳамма демократларни бирлаштирувчи суперпартия тузишга қарор қилганларини "Коммерсантъ" газетаси хабар қилди.

Уларнинг режасига кўра, бу суперпартияга Халқ Озодлиги Партияси, Яблоко партияси, Бирдамлик ҳаракати, Ўнг Кучлар Партиясининг қолдиқлари ҳамда Алексей Навальний, Михаил Прохоров и Алексей Кудриннинг тарафдорлари кириши мумкин.

Лекин, бу иш осон бўлмайди. Бошқалар, биринчи навбатда, Яблоко партиясиниг сиёсий хунаса лидерлари бу ғояга қарши чиқишади, дейди Абдураҳим Пўлат. Энди орқага қайтмаслик, бирлашишни рад этаётганларни шок терапияси усуллари билан сиёсий саҳнадан йўқ қилиш керак.