15 February 2012
05:48 - Россиянинг элчиси ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида
Тахминан сўнгги ярим ой ичида ҳар куни бир ёки бир неча давлатнинг элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигини зиёрат қилаётгани шубҳали даражага чиққани ҳақида хабар берар экан, элчиларга ниманидир айтиш учун, уларни вазирликка Ўзбекистон тарафидан чақирилаётганини тахмин қилгандик.

13 февраль куни вазирликка Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев ҳам келибди. Вазирликнинг матбуот хизмати бу ҳақда сукут ичида, аммо ўзини мустақил деб ҳисобласа ҳам, аслида режимнинг қўғирчоғи бўлган uzreport.com ва 12.uz каби сайтлар, манба кўрсатмасдан, бирон сўзи билан фарқ қилмайдиган 4 қаторли русча хабарлар тарқатдилар.

Владимир Тюрденев вазирликда икки томонни қизиқтирадиган масалаларни муҳокам қилгани ҳақида уларга Оллоҳдан рус тилида ваҳий келган бўлса ажаб эмас.