08 February 2012
17:32 -
"Ҳаракат": Бизни садақачиликда айблаган ўқувчимизнинг қисқа мактубига шок терапияси усулли жавоб
Бир неча кун аввал “Ҳаракат” агентлигининг хатқутисига исмини ёзмаган ўқувчимиздан қуйидаги қисқа мактуб келди:
“Ассалому алайкум! Авваламбор миллатни ўйлаб шунча ҳаракатингиз учун зиёда қилсин. Мен бир нарсага тушунмайроқ турибман. Қандай қилиб миллатга ёрдам берасизлар ўзингиз садақа сўраб турган бўлсангиз? Сизларга ким айтди Ўзбекистон ночор деб? Қозоқлар Ўрта Осиёда биринчи депсизлар, қарзга ҳаммасию. Сизлардан илтимос эртакни боғчага бориб айтинглар.”
Аноним ўқувчимиз Қўқон мулозамат қилиб бўлса керак, авваломбор миллатни ўйлаб қилаётган ҳаракатларимизни эслаб ўтибди.
Аммо, кейинги жумлага қаранг: “Қандай қилиб миллатга ёрдам берасизлар ўзингиз садақа сўраб турган бўлсангиз?”
Табиий, ўқувчимиз ўзбеклар ичида ижтимоий-сиёсий мақсадларга қаратилган хайрия/спонсорлик анъаналари яратиш йўлда бошлаган ишимизни садақачилик деб баҳоламоқда. Бизнинг мақсадимиз миллатга хизмат қилиш эканлиги қанчалик ойдин бўлса, ўқувчимизнинг мақсади ҳам шунчалик ойдин - бизни камcитиш, таҳқирлаш ва ҳ.
Бир маҳаллар миллат хоини, 53-54 лақабли Салой Мадамин Ислом Каримнинг топшириғи билан “Бирлик”нинг муҳташам митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаб, ўзбекни cотишгача борганди.
Энди бизни садақачиликда айблайдиган шоввоз чиқибди.
Буларни кўриб, ўзбегим қачон одам бўлади ўзи, деган савол қўйиш табиий эмасми?
Хўш, миллатни ўйлаб қилинаётган ишлар учун ёрдамни ўзбеклардан эмас, қирғизлардан сўрайликми? Ўқувчимизнинг аҳмоқчлик даражаси шундайки, ёрдамни қирғизлардан сўрашни назарда тутмоқда демоқчимасмиз. Унинг мақсади – миллат учун қилинаётган ишларда иштирок этмаётганини оқлаб олиш.
Минг афсуски, ўзбегимнинг аҳволи шу. Унга кўра, митинг қилиш – кўча чангитиш, спонсорлик – садақачилик.
Бизнинг фаолиятимиз миллатни шундай ифлослардан тозалашга ҳам қаратилган. Шу сабабли бундайлар бизга спонсорлик қилмасликлари табиийдир. Лекин улар ҳам сайтимизнинг "Юзга юз минг кампанияси" рукнидаги мақолаларни ўқиб чиқишса, миллат нима, миллат ёрдам бериш нима, спонсорлик нима каби нарсаларни тушунишга бошлаб, ўзларини ифлосликдан тозалашга бошлашар.
Ўқувчимизнинг Қозоғистондан орқада қолиб кетганлигимизни тан олмасликка доир сўзлари шарҳга ҳам лойиқ эмас. Ким билсин, балки, энг қисқа шарҳ керакдир: аҳмоқ ҳамма ерда аҳмоқ-да.