01 February 2012
01:52 - Ташқи ишлар вазирлигида немис ва корейс элчилари қабул қилинган
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда Германия элчиси Вольфганг Нойен ҳамда Корея Республикаси элчиси Чон Дэ Ванннинг қабул қилингани, учрашувларда ўзаро алоқалар истиқболи муҳокама қилингани айтилади. Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамокрлари бўлган бу мамлакатлар билан савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сиёсий алоқаларнинг кучаяётгани тилга олинади.

Табиий, расмий хабарларда Ўзбекистон тарафидан учрашувда иштирок этган мулозимларнинг исми тилга олинмайди, учрашув тафсилотлари ҳам.