31 January 2012
20:45 -
Гуржистон Президентининг Барак Обама билан учрашуви ва Ўзбекистоннинг келажаги
Кеча кечга яқин АҚШ Президенти Барак Обама Оқ Уйда Гуржистон Президенти Михаил Саакашвилини қабул қилди. Reuters агентлигининг қисқа хабарида айтилишича, икки президент Гуржистон-АҚШ муносабатларига оид ҳамма масалаларни муҳокама қилишди, кейин журналистлар олдига чиқишди.
Бу ерда Барак Обама Гуржистонда демократик жараёнларнинг боришидан мамнун эканлиги, ҳарбий алоқаларни янада ривожлантириш лозимлигини гапирди. Гуржи ҳарбийларининг Афғонистондаги террорга қарши урушда иштирок этаётганлари учун миннатдорчилик билдирди, Гуржистоннинг НАТОга аъзо бўлиш ниятини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Михаил Саакашвили эса, учрашув ўзи кутгандан ҳам кўп нарса бергани, АҚШ билан эркин савдо ҳақида шарнтома имзолаш хусусида келишилганини ҳам урғулади. Унинг айтишича, АҚШ энг яқин дўстлари билангина шундай шартнома имзолайди ва бундай шартнома одатда АҚШнинг ҳамкори учун катта иқтисодий сакрашга йўл очади.
Гуржистоннинг Россия билан мунсабатлари ўта ёмон бўлган бир вақтда, АҚШнинг Гуржистонга кўрсатаётган эътибори, аслида, рус ҳукмдорлари учун шапалоқ урушдек гап, дейди мухбиримиз. Гуржистоннинг Ғарб, ва хусусан, АҚШ билан алоқаларининг мустаҳкамаланиб боришида Михаил Саакашвилининг ҳам роли катта. У ўз мамлакатини демократияни чуқурлаштириш йўлидан оғизда эмас, амалда олиб кетмоқда. Айниқса, 2008 йилдаги Россия-Гуржистон урушидан кейин Ғарб гуржиларга катта молиявий-иқтисодий ёрдам бераётгани ҳам Саакашвилининг ютуғидир.
Шундай шароитда Гуржистондаги мухолифат қилаётган ишларни мутлақо тушуниб бўлмайди. Гуржи мухолифатчилари демократик режимларга хос мухолифатчилик қилиш ўрнига, ўзларини тоталитар тузумлардаги мухолифат каби тутмоқдалар. Саакашвилини диктаторликда айблашлари уларнинг ўта ножиддийлигини кўрсатади. Гўёки улар халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар Гуржистонни собиқ Совет республикалари ичида, Болтиқ бўйидан ташқари, эркинлик даражаси бўйича бринчи ўринга қўйишганини билишмайди.
Кеча, яъни Саакашвили Вашингтонга келган куни, гуржи аслли, аммо яқингача Россияда яшаб, бизнес қилиб келган ва ҳозир Гуржистонга қайтиб, Саакашвилига қарши яна бир мухолиф ташкилоти тузаётган миллионер Бидзини Иванишвили "Вашингтон Пост" газетасига пул тўлаб, реклама сифатида чиқариладиган хат билан Президент Обамага мурожаат қилди. У улкан харфлар билан ёзилган бир саҳифалик хатида Саакашвилини анчагина нозиклик билан танқид қилган бўлса ҳам, шунча пул ишлатиб, дунё тарафидан демократ деб танилаётган одамнинг оёғидан чалишга интилиши ўта пасткашлик бўлиб кўринади.
Гуржистоннинг бугунини Ўзбекистон келажагинини ўзида акс эттирувчи ойна сифатида кўраман, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Келажакада ҳеч шубҳасиз “Бирлик” ҳокимиятга келади ва ҳозир чет элда мазохизм билан шуғулланиб юрган псевдодемократлар бизнинг соямизда Ўзбекистонга қайтиб, атрофида бир нечтадан одами бўлган партиячалар тузиб олишади ва “Бирлик”ка қарши Гуржистондаги ҳозирги мухолфат каби “кураш” олиб боришади. Биз ҳам, худди Саакашвили каби, уларни шармандасини чиқариб, жойларига ўтқазиб қўйишимиз керак бўлади. Айнан, шундай қилинади ҳам.