28 January 2012
19:20 -
Туркман ва ўзбек режимбошилари телефон орқали гаплашишди
Давлатимизнинг расмий агентликлари ва Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати четда қолиб, ҳукуматнинг қўғирчоқ нашрлари қўшни мамлакатнинг расмий агентликларига асосланиб, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Қурбонгули Бердимуҳаммад ва Ислом Карим телефон оқали гаплашганини билдиришди. Юқорининг топширғисиз бундай хабар тарқатилмаслигини ҳамма тушунса керак.
Узундан-узоқ хабарларда икки режимбоши умумий гаплардан ташқари нималарни муҳокама қилишгани айтилмайди. Туркманбоши-2 ўзбек ҳамкасбини Халқаро Оролни Асраш Фондининг раислиги 3 йилга Ўзбекистонга ўтгани билан табриклагани ҳам аҳамиятли нарса эмас.
Шубҳасиз, бу икки президент айниқса Россияда бўлаётган воқеалар, хусусан, мухолифатнинг жиддий шаклда жонланиши ва Владимир Путиннинг тахти силкиниб бораётганидан хавотирга тушиб, ўз келажакаларини ўйлаб қолишган. Демак, тахмин қилса бўладики, улар бундай оғир шароитда тахтларини сақлаб қолиш учун биргаликда қилиниши керак бўлган ҳаракат стратегияларини муҳокама қилишган. У бечоралар умумий фикрга кела олишганига ишониш қийин.