28 January 2012
18:11 - Олмотада мухолифатнинг рухсатсиз митингига минг киши келди
Қозоғистоннинг расмий давлат агентлиги Казинформ бу ҳақда ҳеч қандай хабар бермади, Интерфакс-Қозоғистон ҳар ярим соатда бир жумлали хабарлар бериш билан чекланмоқда. Россия агентликлари тафсилотли хабарлар тарқатишди.

Бу хабарларга кўра, Оломотадаги Республика Саройидан сал нарирорқдаги “Қозоғистон” кинотеатри олдида, мухолифат партиялари тарафидан ташкил қилинган рухсатсиз митинг ўтказилмоқда. 1 соатча олдин митинг қатнашчиларининг сони мингдан ошгани, уларни 100 полиция ходими ўраб олгани айтилди.

Мухолифатнинг лидерлари Болат Абилов, Жармахан Туёқбой, Гулжон Эргалиева ва қайта қуриш йиллари коммуниятик тузумга қарши чиқишлари билан машҳур бўлиб кетган, аммо мустақилликдан кейин феълан Нурсултон Назарбой тарафдори бўлиб қолган миллатчи ёзувчи Мухтор Шаханов ҳам шу митинг қатнашчилари ичида. Болат Абилаов “Озод” халқ ҳаракатининг ҳам иштирокида тузилган Бирлашган Социал-демократик “Озод” партиясининг раисидир.


Намойишчилар 2 ҳафта аввал бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларининг сохталаштириланини қораламоқдалар, Жанознендаги қонли воқеаларда ҳукуматни айблаб, гўёки ижтимоий адоват қўзғотганлари учун ҳибсга олинган мухолифатчиларнинг озод қилишини талаб қилмоқдалар.

Жанозендаги қонли воқеалар стихияли бўлиб, уларда мухолифатнинг ҳеч қандай роли бўлмаган. Аммо, Олмотада бўлаётган бугунги митинг кўрсатмоқдаки, мухолифат оёққа турмоқда, уюшмоқда. Мухолифатнинг сўнгги йиллардаги биринчи митингига минг киши келган бўлса, воқелар жиддий шавлда ривожланишини кутиш керак.

Кеча мамлакат параламенти палаталарининг қўшма мажлисида Нурсултон Назарбой “Ижтимоий –иқтисодий модернизация – Қозоғистон тараққиётининг асосий йўналишидир” номли миллатга мурожаатида Қозоғистоннинг яқин йилларга мўлжалланган гўзал ҳаёт дастурини эълон қилган эди. Бугунги мухолифатнинг чиқиши унинг устига совуқ сув тўкишдек бўлди.