26 January 2012
13:15 -
Хабарчиликда масхарабозлик: Хоразмдаги умумтаълим мактаблари ва коллежларида тўгаракалар ташкил қилинибди
Ўзбекистондек давлатнинг расмий давлат ахборот агентлиги ЎзА кунига 15 дона атрофида хабар тарқатади. Солиштириш учун айтиш керакки, ҳатто Қозоғистон ва Қирғизистоннинг шу каби ахборот агентликлари кунига бир неча юзтадан хабар беришади.
ЎзАнинг кеча тарқатган хабарларда Ўзбекистонда нималар бўлаётганини кўролмай, Хабарларнинг ҳаммаси олди-қочди гаплардан иборат. Аммо шу олди-қочдиларнинг ичида ҳам битта диққатга сазовори бир, у билан ҳамма танишса ёмон бўлмайди. Бир неча қаторлик хабарчанинг мазмуни шундай.
Нимамиш, Хоразмдаги умумтаълим мактаблари ва кллежларида “Ораста қизлар” тўгаракалари ташкил этилибди. Мақсад – “ўсмир қизларда шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш кўникмаларини шакллантириш, аторф-муҳит озодалиги ва орасталигига ўқувчилар эътиборини кучайтириш, экологик ва тиббий маданиятни юксалтириш, қизлар ўртасида балоғатга етмасдан турмуш қуришнинг олдини олиш, оила муқаддаслиги ва бошқа турли муносабатлар бўйича кенг ва атрофли тушунчалар бериш” эмиш.
Энди ўйлаб кўринг, Ўзбекистон ҳам 21 асрда яшамоқдами, ёки Ислом Карим 21 асрга ўтиб олгану, Хоразм қизлари ўрта асрларда қолиб кетишганми? Агар шундай бўлса, буни мустақилликнинг 21 йилида эслаб қолишибдими?