21 January 2012
22:51 - ЕИ элчиси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Кеча Европа Иттифоқининг Ўзбекистонда иш бошлаган янги элчиси Норбер Жюстен Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Расмий хабарларга кўра, ишонч ёрлиғини топшириш даврида ЕИ – Ўзбекистон ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга доир масалалар кун тартибига чиққан. Мулозамат ва меҳмонновозлик руҳида ўтган учрашувдан конкрет масалаларга оид аҳдлашувлар борасида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 5 декабрь кунги хабарларимизда элчининг аккередетация олгани ҳақида айтгандик. 1980 йилдан бошлаб Еврокомиссияда фаолият олиб борган бу шахс Бельгия фуқароси бўлиб, биздан аввал ЕИнинг Қозоғистонда, ундан ҳам аввал Украинадаги вакили бўлган.