21 January 2012
07:50 -
Тожикистон президенти ақлдан озди, бошқаларга юқмасин!

Аммо, бундан бир кун аввал, яъни чоршанба куни ўз мамлакатининг Вазирлар Маҳкамасида 2011 йилнинг якунларига бағишлаб нутқ сўзлаган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон шундай кутилмаган гаплар гапирдики, у ақлдан озганини тахмин қилиш қийин эмас. Мана унинг нутқидан баъзи иқтибослар:
- Конституция ва қонунлар президент учун ҳам, президентнинг болалари учун ҳам, оддий фуқаро учун ҳам бир хил ишлайди. Ҳамма - ҳамма нарса учун жавоб бериши керак. Ҳеч кимга имтиёзлар берилмайди.
- Аввал ҳам айтган эдим, яна такрорлайман, менга лаганбардорлик қилманглар.
- Ҳеч ким ўзини-ўзи реклама қилмасин. Халққа хизмат қилинг, сизни бошқалар реклама қилишсин. Уят!
Ва ҳоказолар!!
Диктатор ва диктатураларнинг ёзилмаган қонунларини бузиб, шу гапларни айтган одамнинг ғараз мақсади бор – диктатурани йўқ қилиш.
Тезроқ унинг ўзини йўқ қилиш керак. Акс ҳолда, у Марказий Осиёдаги бошқа ҳамкасбларини ҳам бузиб қўйиши мумкин. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.