20 January 2012
05:23 -
Ҳукуматнинг йил якунларига бағишланган мажлиси ўтди (Тузатилган вариант)

Хуллас, Ислом Карим президентлигини унутиб, бу мажлисда ҳисобот берган, аслида, ўзбекларни алдаш билан машғул бўлган. Давлат бюджетининг профицит билан бажарилганини айтиб, бюджетининг ўзи қанчалигини эсламаслик, мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг 8,3 фоизга ортганини айтиб, унинг абсолют миқдори қанча бўлганини гапирмаслик -ўзбекларни алдашдир. Бу рақамлар бизда сир ҳисобланади. Агар улар эълон қилинса, уларни бошқа мамлакатлар билан солиштириб, аҳволимиз қандай ғариб эканлигини ҳаммага рақамлар билан ҳам кўрсатиш мумкин бўларди. Бу рақамларнинг эълон қилинмаётганлиги - келажак авлод учун ҳам мавжуд режимнинг қандайлигини баҳолаш учун муҳим омиллардан бири бўлиб қолади.
Хўш, асл ҳисоботчи бўлиши керак бўлган Бош вазир Шавкат Мирзиё қаерда эди? Унинг ўзи мажлисда бормиди? Мажлисда яна кимлар бор эди, улар нималарни муҳокама қилишди, нималарни ва кимларни танқид қилишди, ким ва нималарни мақташди? Ҳукуматнинг 2011 йилдаги фаолияти, ҳисобот берган Ислом Каримнинг бошқарув усули қандай баҳоланди?
Табиий, ўзбекона, яъни масхарабозлик руҳида берилган хабарларда бу саволларга жавоб йўқ. Хабарга қўйилган Ислом Каримнинг расми ҳам, кўринишидан, архивлардан олинган.