18 January 2012
03:04 - Ташқи ишлар вазирлигида бир вақтлар Ўзбекистонда ишлаган америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Мьюша Сервер қабул қилинди
Бугун ўтган учрашувда бу таниқли хоним билан ўзаро ҳамкорликка оид масалалар муҳокама нишонига чиқибди. Словенияда рўйхатдан ўтиб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Минтақавий мулоқот” жамоатчилик ташкилоти етакчиси бўлган бу аёл ҳукуматнинг чилдирмасига ўйновчи камдан кам халқаро мутахассис масхарабозлардан биридир.

У АҚШлик машҳур “Фридом Хауз”нинг Тошкентдаги офисини бошқарган йиллари (Андижон воқеаларидан аввал) ҳуқуқ ҳимоячилиги ғояларига хоинлик қилган инсон сифатида ўзбек демократларининг ғазабига учраган ва шундан кейин бу ташкилотининг Тошкент ваколатхонаси раҳбарлигидан четлатилганди.

Бугунги учрашувда у Ислом Каримнинг мамлакатни демократлаштириш концепциясини кўкларга кўтариб, унинг шиддат билан бораётган “амалиёт”ини олқишлаган. АҚШнинг ЮСАИД ташкилоти пули эвазига амалга оширилаётган лойиҳасини бу йўлда сарфлашини билдирган.