12 January 2012
00:15 - Қозоқлар Ислом Каримни яна тиз чўктирди, Ўзбекистон Қозоғистонга $15 млн тўлайди
Сўнгги ойларда Ўзбекистон тарафини Марказий Осиё Бирлашган Энергосистемасидан контрактсиз электр энергияси ўғирлашда айблаган Қозоғистон бу системадан чиқиш таҳдидини эълон қилган эди. Музокаралардан кейин Ислом Карим орқага чекинибди.

Марказий Осиё энергия тармоқларини Қозоғистон тарафидан бошқарувчи компания вакили Марат Муҳамедсалиевнинг ҚирТАГга билдиришича, Ўзбекистон билан келишилган ва Қозоғистонга ноқонуний элект энергияси олгани учун $15 млн тўлашга рози бўлган.

Қозоғистон Марказий Осиё Бирлашган Энергосистемасидан чиқиш жараёнини номаълум вақтгача тўхтатиб туришга рози бўлибди.