20 June 2007
03:00 -
23:00 - Тошкентнинг кўрки бўлган “Чорсу” меҳмонхонаси сотувга қўйилди - Европа Траст банки мамлакатимиз билан ҳамкорликни йўлга қўйди - Тожикистонда ЎИҲнинг 14 фаоли судланмоқда 17:00 - Нурсултон Назарбой парлам
23:00 - Тошкентнинг кўрки бўлган “Чорсу” меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Бир пайтлар пойтахтимизнинг кўрки бўлган “Чорсу” (собиқ “Москва”) меҳмонхонаси тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан сотувга қўйилди. Ўзбекистон Президентнининг 2006 йил 10 июлдаги Фармойишига кўра амалга оширилаётган мазкур тендер савдоларида харидорлар деярли йўқ. Боиси анчадан бери меҳмонхоналар самара бермай қўйган, бундай муҳташам мусофирхоналарнинг мижозлари бўлган хорижлик меҳмонларнинг қадами сийраклашди. Сармоялар ётқизиш, тижорат ишлари билан шуғулланувчиларнинг бозори касод.

Дастлабки қиймати 5 миллион АҚШ долларидан бироз баланд бўлган мазкур меҳмонхона мамлакатимиздаги энг баланд бино бўлиб, у 23 қаватни ташкил этади. Минг нафарга яқин меҳмонни қабул қилишга мўлжалланган бино 1980 йилларда қуриб фойдаланишга топширилган. Мустақилликдан сўнг эса меҳмонхона деярли фаолият кўрсатмади. Ҳозирда “Ўзбектуризм” миллий агентлиги балансидаги бу меҳмонхона абгор аҳволда.

Европа Траст банки мамлакатимиз билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Европадаги нуфузли Траст банк маъмурияти Ўзбекистон Миллий банки шаҳобчалари билан "Migom" пул ўтказмалари операциясини амалга оширишни йўлга қўйди. Бу борада Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маъмурияти билан шартнома имзолаган Трастбанк ишбилармонлари ҳамкорликдан мамнун эканини айтишмоқда. Пул ўтказамаларидан мўмайгина даромад оладиган мамлакатимиз банклари ҳам бундай саодатдан, яъни юқоридан операцияларга розилик беришганидан хурсанд. Боиси миграция ва мардикорлик йўли билан ишлаб топилган, пул ўтказмалари орқали юбориладиган катта миқдордаги валюта ҳар иккала тараф учун ҳам бел оғритмай пул топиш манбаидир, дейди мухбиримиз.

Тожикистонда ЎИҲнинг 14 фаоли судланмоқда

Шу кунларда Тожикистоннинг Сўғд вилояти судида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати фаоллари бўлган 14 нафар юртдошимизнинг тақдири ҳал бўлмоқда. Улар терроризм, қотилллик, босқинчилик ҳамла ноқонуний қурол-яроғ сақлашда айбланмоқда. Гумондорланинг 3 нафари аёллар бўлиб, маҳкама жараёнлари ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Гумондорлар тожик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходжимлари томонидан ўтган йили кеч кузда ҳибсга олинган. Тожикистон Дин ва ва сиёсат институти таҳлилчиларининг тахминича, гумондарларнинг қилмишлари судда исботланса (исботланишига шубҳа йўқ) уларга нисбатан 15-20 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

17:00 - Нурсултон Назарбой парламентни тарқатиб юборди, янги сайловлар 18 августда

Қозоғистон президенти янги конституция қабул қилиниши туфайли ўтказиладиган ислоҳотларни тезлаштириш мақсадида мамлакат парламентини тарқатиб юборди ва янги парламент учун сайловларни шу йил 18 августга тайинлади. У буни бугун “Нур Ватан” партиясининг парламентдаги фракцияси мажлисида эълон қилган.

Янги конституцияга кўра, Президентлик муддати ҳам ўзгаради. Энди ҳар бир сайланган президент курсисида 7 йил ўрнига 5 йил ўтиради. Бир одам 2 муддатга президент бўлолади, аммо, биринчи президент, яъни Назарбой учун бундай чегаралаш йўқ. У ўзи истаганча президентликка сайланиши мумкин.

15:30 - ГУОМнинг юксалиши ва русларнинг ғазаби

Кеча Бокуда Гуржистон, Украина, Озорбайдон ва Молдова давлатларининг иттифоқи – ГУОМнинг навбатдаги икки кунлик саммити ўз ишини тамомлади. Йиғилишга Молдова президенти ўзи келмасдан вакилини (Бош вазирни) юборишига қарамасдан, ўтказилган саммит бу минтақавий ташкилотнинг катта ютуғи сифатида кўрилмаоқда. Чунки, унда Польша, Литва ва Руминиянинг президентлари ва 20 дан ортиқ Ғарб мамлакатлари (Болгария, Япония, Латвия, Эстония, Австрия, АҚШ, Хитой, Корея, Казоғистон, Германии, Туркманистон, Туркия, Словакия, Португалия, Юнонистон, Италия) ва ЕИ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши, БМТ, Ислом Конференцияси Ташкилоти, НАТО, Қораденгиз Иқтисодиқ Ҳамкорлиги Ташкилоти, ЮНЕСКО каби халқаро струтураларнинг вакиллари кузатувчи ёки меҳмон мақоми билан иштирок этдилар.

Саммитда энергетика ва энергетик хавфсизлик масалаларига урғу берилди. Каспий бўйидаги угловодородли ёқилғиларни Европага ташувчи йўллар ГУОМ давлатлари ҳудудидан ёки уларнинг яқинидан ўтаётгани сабабли, бу масалалар АҚШ ва Европа Иттифоқини ҳам қизиқтиради. Демак, АҚШ ва ЕИ ҳозир ГУОМнинг мустаҳкамланишидан манфаатдорлар.

ГУОМнинг тузилишидан бери ғазабда бўлган руслар бу саммитга Молдова президенти Владимир Воронин келмаганидан хурсанд эканликларини яширолмаяптилар. Экспертларнинг фикрича, Приднестровье муаммосини ҳал этишда Россияга умид боғлаётган Молдова Путиннинг босими остида ГУОМдан совиши мумкин. Ўзбекистон ҳам айнан Путиннинг таъсирида бу ташкилотдан чиқиб кетганди. Демак, дейишмоқда руслар, бу ташкилотнинг умри қисқа бўлади ёки самарадорлиги бўлмайди.

Аслида, вазият руслар ўйлаётгандек эмас. Кўриниб турибдики, АҚШ ва ЕИ бу ташкилотнинг ривожланиши тарафдори бўлмоқдалар. Бундай вазиятда русларнинг бу ташкилотга “тиши ўтмаслиги” аниқ. Молдова эса сиёсий ўйин ўйнамоқда. У барибир ГУОМнинг фаол аъзоси бўлиб қолади. Руминия билан Молдованинг алоқалари жуда яқин эканлигини ҳисобга олсак, буни яна ҳам яхшироқ тушуниш мумкин.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистонда режим ўзгариши билан у ҳам ГУОМга қайтадан киради.

15:00 - Афгон-Покистон чегарасида ўлдирилганлар орасида чеченлар, ўзбеклар ва туркманлар бор

Associated Press агентлиги Покистоннинг шимолий-ғарбида Афғонистон билан чегарада ракета ҳужуми натижасида 30 жангари ўлдирилганини хабар қилди. Ҳужум Афғонистон тарафидан қилинган экан. Ўлганлар орасида чечен, ўзбек ва туркманлар борлиги айтилмоқда.

Гувоҳларга асосланиб билдирилишича, Мами-Роха қишлоғидаги мадраса олдида ўтирган жангарилар кутилмаганда ракета ҳужуми остида қолишган. Аммо Покистон расмийлари жангарилар ўзлари тайёрлаган қўлбола бомбаларнинг портлаб кетиши натижасида ҳалок бўлганини урғуламоқдалар.

Покистон ва Афғонистондаги жангарилар орасида чеченлар ва ўзбеклар борлиги кўп хабарларда айтилар эди. Лекин, бу сўнги хабарда туркманларнинг ҳам тилга олиниши янги ҳолатдир.

14:00 - Россияда президент сайлови кампанияси ва Ўзбекистондаги воқеалар

Рус матбуотидаги бугунги хабарларда айтилишича, Россия Федерацияси Коммунистик Партияси раиси Геннадий Зюгановни янаги йил бўладиган сайловда иштирок этиш учун мамлакат президентлигига номзод қилиб кўрсатиш ҳаракатлари бошланган. Партия расмийлари ўз раисларини номзод қилиб кўрсатиш масаласи ҳал бўлди ҳисоб демоқдалар.

Бундан бироз аввал машхур Совет диссиденти Владимир Буковский, Россия Марказий Банкининг собиқ раҳбари Виктор Герашченко, Рссия Халқ Демократик Иттифоқининг лидери, собиқ Бош вазир Михаил Касьянов, “Яблоко” демократик партиясининг раиси Григорий Явлинскийлар номзод бўлишга қарор қилганларини билдиргандилар.

Россия қонунларига кўра, номзодларни партияларнинг қурултойларида ёки мустақил ташаббус гуруҳлари номидан расман президент сайлови кампаниси бошлангач кўрсатиш мумкин. Шу сабабли, номи тилган олинган кишиларнинг қарори “президентликка номзод бўлиш истагидир” холос. Буни Россия жамоатчилиги ҳам номзодларнинг ўзи ҳам билишади.

Воқеаларни Ўзбекистондаги аҳвол билан солиштиришдан ўзбек ўқувчилари учун фойда бор. Маълумки, “Бирлик” Партияси ўз раисини президентликка номзод қилиб кўрсатиш учун ҳаракатлар бошлагани ўтган йил апрель ойининг бошида партия Бош Котиби Васила Иноят томонидан “Немис Тўлқини” радиосида эълон қилинганди.

Бундан хабар топган “Эрк” партияси 53-54-чилар фракцияси бир неча кундан кейин ўз партияларининг Марказий Кенгаши мажлисини ўтказиб, партия раиси бош 53-54 ни президентликка расман номзод қилиб қўрсатганини эълон қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, бундай мажлис ҳатто ўтказилмаган экан. Ваҳоланки, Ўзбекистон қонунлари ҳам номзодни расмий рўйхатдан ўтган партияларнинг қурултойида расман сайлов кампанияи эълон қилингандан кейин кўрсатиш мумкинлигини белгилаган. Айни замонда, 300 кишилик сайловчиларнинг ташаббус гуруҳлари мустақил нозод кўрсатишлари мумкинлиги ҳам қонунда бор.

Шу сабабли, 53-54-чиларнинг "номзод кўрсатиш" эълони, худи Ўзбекистн ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг 4-5 номзод кўрсатиш спектакли каби, навбатдаги сиёсий масхарабозлик бўлиб, ўзбек демократларининг обрўсини туширувчи воқеа сифатида тарихда қолади.