11 January 2012
01:36 -
Нурусултон Назарбой демократлашмоқчими?
Қозоғистон президентининг мамлакат Конституцион Кенгаши тарафидан Жанаозен шаҳрида парламент сайловлари ўтказиб бўлмаслиги ҳақидаги қарорини бекор қилиши, айнан сарлавҳадаги саволни уйғотади.
Маълумки, Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланаётган 2011 йил 16 декабрда бу шаҳарда ярим йилча аввал иш ташлаган нефтчилар билан милиция ўртасида чиққан жанжалда ўндан ортиқ киши ўлгандан кейин, Президент қарори билан бу ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, шу йил 5 январда фавқулодда ҳолат январнинг охиригача узатилганди. Айнан шу ҳолатдан келиб чиқққан Конституцион Кенгаш 6 январда махсус қарор чиқариб, 15 январга мўлжалланган парламент сайловлари Жанаозен шаҳрида ўтказиб бўлмаслигини билдирганди.
Табиий, кўпчилик бу қарор Нурсултон Назарбойнинг талаби билан чиқарилган деб тахмин қиларди. Мана энди, Нурсултон Назарбой бу қарорни бекор қилиб, ўзини демократ қилиб кўрсатибди.
Аслида, Конституцион Кенгашнинг қарори ва унинг Нурсултон Назарбой тарафидан бекор қилиниши – Қозоғистон президентининг Жанаозендаги воқеалардан кейин халқаро саҳнада тушиб кетган обрўсини тиклаш йўлидаги қадам бўлиши мумкин.