08 January 2012
02:26 - Андижонда савдо мажмуаси ёниб битди
“Озодлик” радиоси тарқатган хабарда айтилишича, Андижон шаҳрининг Эски шаҳар мавзесидаги “Наврўз” савдо мажмуасида 6 январга ўтар кечаси ёнғин чиққан ва мажмуа йирик талофат кўрган. Мазкур маълумот ортидан Андижондаги манбаларимиз билан боғланган мухбирларимиз савдо мажмуасидаги барча кийим-кечак ва бошқа турдаги халқ истеъмоли моллари ёниб кетганини айтди. Ҳозирда кўрилган зарар миқдори 10 миллион АҚШ долларига яқин экани айтилмоқда.

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки версияларга кўра, ёнғин портлаган пропан газ баллони орқали чиққан.