18 June 2007
03:00 -
22:00 - Zeromax нефть-газимизга камтарона сармоя ётқизмоқчи - ЕИ Германиянинг Марказий Осиёга нисбатан ён бериш сиёсатини қўлламоқчи 21:30 - “Ёшлар” радиоканали журналистлари бош кўтарди 9:00 - Страны ГУАМ создают миротворче
22:00 - Zeromax нефть-газимизга камтарона сармоя ётқизмоқчи

Мамлакатимизнинг бойвучча хоними Гулнора Каримова ҳомийлигидаги Zeromax GmbH Швейцария компанияси шу йили нефть-газ конларини қидириш, қазиб олиш билан боғлиқ лойиҳаларга 60 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тикишини маълум қилди. Бу ҳақда хабар тарқатган «Uzbekistan Today» ахборот агентлиги лойиҳага кўра “Хисорнефтгаз” қўшма корхонаси ташкил этилиши, бу корхона Қашқадарёнинг Шимолий Ғузор — Шўртан ҳудудидаги ресурсларни ўзлаштиришини таъкидлаган. Мазкур лойиҳа минтақада олиб борилаётган тадқиқотларнинг бир қисми бўлиб, минтақадаги умумий лойиҳа қиймати 400 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва уни амалга ошириш чорак асрга мўлжалланган.

ЕИ Германиянинг Марказий Осиёга нисбатан ён бериш сиёсатини қўлламоқчи

Reuters ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар вазирлари Германия ҳукумати илгари сурган Марказий Осиё мамлакатлари билан энергоресурслар борасида ҳамкорлик ғоясини маъқулламоқчи. Ҳатто бу ҳақда Люксембургда ҳали расман кучга кирмаган қарорга ҳам келинган. Шу ҳафта сўнгида Брюсселда расман қарор бериладиган мазкур ҳужжат ЕИга энергоресурсларни жалб қилиш билан бирга инсон ҳақлари борасида диалог олиб боришни ҳам назарда тутган. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлар бу қарорнинг самарасига шубҳа билан қарашмоқда, дейди мухбиримиз.

21:30 - “Ёшлар” радиоканали журналистлари бош кўтарди

Ўзбекистон телерадиокомпанияси Ёшлар каналининг 15 нафар ходими Ўзбекистон Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлигига ўзларига қўйилган цензурадан озод қилишни сўраб шикоят қилишди. Гап шундаки, шундоғам зўрға нафас олаётган каналга касби режиссёр бўлган Қаҳрамон Ашуров раҳбар этиб тайинланган. Бу шахс ўта бефаросатлиги, ҳаддан ташқари сиёсий “ҳушёрлиги” билан танилгани боис ҳам диний, тарихий мавзудаги барча туркум эшиттиришларни тўхтатган. Шикоятчиларга радионинг туркманлар учун эшиттиришлар қиладиган журналистлари ҳам қўшилиб, масалани сиёсийлаштираётгани боис бу масала анчагина акс-садо бермоқда.

Хусусан, шикоятни шахсан ўрганган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов телерадиокомпания раиси Алишер Хўжаевга сим қоқиб, муаммони зудлик билан баратараф этишга чақирган. Аммо шикоятчи журналистлар масала ҳал этилгач, уйнинг “сир”ини кўчага чиқаргани учун жазоланишдан чўчишмоқда.

19:00 - Страны ГУАМ создают миротворческий контингент

Страны ГУАМ (Грузия, Украина, Азербайджан, Молдавия) договорились о создании миротворческого контингента организации, заявил на пресс-конференции в понедельник в Баку по итогам заседания Совета глав МИД ГУАМ генеральный секретарь Организации Гела Бежуашвили. «Мы договорились о возможности того, чтобы ГУАМ могла бы в ближайшем будущем участвовать в миротворческих операциях не только в военной, но и в правоохранительной сфере», – сказал Бежуашвили.

Он отметил, что на прошедшем в понедельник заседании экспертов уже принято соответствующее решение по выполнению этой договоренности. По словам Бежуашвили, стороны обсудили вопросы экономического сотрудничества, «повышения благосостояния населения при помощи наших партнеров США и Японии».

Вместе с тем, глава МИД Азербайджана Эльмар Мамедъяров подчеркнул, что о форме, в которой будет проводиться эта миротворческая операция, говорить еще рано. «Поскольку это новый элемент для всех нас, у нас есть определенные наработки. Но говорить что-либо конкретное о том, как использовать миротворческий потенциал, пока рано, так как свое слово должны сказать не только дипломаты, но и военные», – подчеркнул Мамедъяров. // «Интерфакс»