07 January 2012
07:48 -
Дунёнинг энг ёмон 5 диктаторидан бири ҳисобланадиган Ислом Каримдан аҳоли мамнун
Ўзбекистонда турли сўровномлар ўтказиб, аҳолининг ҳамма нарсадан хурсандлигини топишга ихтисослашган “Ижтимоий Фикр” маркази навбатдаги махарабозлигини кўрсатибди.
Давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзАнинг билдиришича, “Ижтимоий Фикр” қуйидаги рақамларни эълон қилган.
Аҳолининг 91 фоизи мамлакатимиз иқтисодиёти, хусусан, банк тизими, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларида эришилган натижалардан хурсанд. 88,2 фоиз одам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қулай шароит яратиш, соғлиқнинг сақлаш, таълим ва бошқа муҳим соҳаларда амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолабди.
Булардан ҳам муҳими, аҳолининг 97,5 фоизи инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлардан мамнун экан.
Аслида, сўровномалар ўтказиш бўйича “Ижтимоий Фикр” ташкилотининг демократликка даъво қилаётган баъзи мухолифат сайтларидан фарқи йўқ.
Кечагина сайтимизда эълон қилинган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг мақоласида “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясига хизмат қиладиган “Исёнкор” ва “Эркинюрт” сайтлари сўровнома ўтказиб, унинг натижаларини қандай сохталаштиришганини ёзган эди. “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган аналитик мақолалар сохталаштирилиш механизмларни очиб бергач, у сайтлар бекитилиб ҳам кетган. Аммо, “Исёнкор” ва “Эркинюрт”ни яратган масхарабозлар ўз фаолиятларини “Янги дунё” ва “Ўзбекистонэрк” сайтларида давом эттириб, мухолифатнинг обрўсини туширишни давом эттирмоқдалар.