07 January 2012
02:22 - Абдураҳим Пўлат: Шерали Жўраевдан кейин Салай Мадаминнинг ҳам яккамоховга айлангани табиийдир!

27 декабрь 2011 йил

 

Кириш сўзи ўрнида: АҚШда яшайдиган Тоҳир Мирзаев исмли яхши танишим бор. Мен мухолифатчликка иддао қилаётган кўпгина ўзбекча сайтларни ахлатхона деб ҳисоблаб, уларга ҳеч кирмаслигимни билгани сабабли, баъзи-баъзида ўша сайтлардаги биронта материалга менинг эътиборимни қаратиш ҳаракатида бўлади. Масалан, бир неча йил аввал мен “тожикнинг ити” деб баҳолаган Юсуф Расулнинг “Исёнкор” ва 53-54-чиларнинг “Эркинюрт” сайтида “Мухолифатнинг лидери ким?” деган саволлар билан ўта ножиддий сўровнома ўтказилаётгани, кўпчилик Салой Мадаминнни лидер қилиб кўрсатаётгани, ундан кейинги ўринларга Жаҳонгир Муҳаммад, Муҳаммадбобир Малик, Баҳодир Чори кабилар қўйилаётганини, охирга ўрин менга “берилганини” урғулаб, шунга муносабат билдирсангиз яхши бўларди, сиёсатчи сифатида шундай қилишингиз ҳатто шартдир деб, мени қўярда-қўймай ўша сайтларга киришга мажбурлади.

 

Кириб кўрдим. Ростдан ҳам ўша сайтларда шундай сўровномалар ўтказилган, аммо уларда 40-50 кишигина қатнашган экан. “Озодлик” радиосининг масхарабоз хабарчилари сўровномада неча киши иштирок этганини тилга олмасдан, бу сайт ўқувчилари Муҳаммад Солиҳни ўзбек мухолифатининг лидер деб танлашди, дея хабар ҳам тарқатишга улугуришибди.

 

Ҳеч шубҳа йўқки, бу сўровномаларда иштирокчиларнинг камлигини сабаби - бу сайтларга кирувчиларнинг сони шундан ортиқ эмаслигидадир. Ваҳолангки, ўша пайтда бизнинг “Бирлик” ва “Ҳаракат” сайтларига кунига минглаб ўқувчилар киришарди, биз бу ҳақдаги статистик маълумотларни эълон ҳам қилиб борар эдик.

 

Шунда мен ўз сайтимиз ўқувчиларига мурожаат қилиб, “Исёнкор” ва “Эркинюрт” сайтларига киришни ва ўша сўровномаларда иштирок этиб, ўз фикрларини билдиришни сўрадим. Бир неча кун ичида ўша сўровномларда иштирок этганларнинг сони юзларга чиқди, мен эса биринчи ўринга чиқдим. Ўша кунлари Салом Мадамин, Жаҳонгир Муҳаммад, Муҳаммадбобир Малик, Баҳодир Чори кабиларга ҳеч ким овоз бермади ҳисоб.

 

Аммо, мен биринчи ўринга чиқишим биланоқ, сайт эгалари Салой Мадаминга овоз қўшиб қўйишни бошладилар. Биз ўз сайтимизда ўша сўровномаларнинг натижаларини кунма-кун эълон қилиб бориб, у сайтларни шундай шарманда қилдикки, улар менинг лидерлигимни тан олмаслик учун қолган ягона йўлни танладилар ва сайтларини бекитиб юбордилар.

 

Ўша воқеаларнинг анализи билан танишишни истаганлар сайтимизда 2007-2008 йиллари эълон қилинган бир қатор мақолаларнинг, энг камида, қуйидаги учтаси билан танишсалар, ҳақиқатни ўрганадилар:

 

“Бирлик” Партияси – мухолифатнинг тан олинган лидери

(http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=68&id_topic=376&id_stat=736)

 

Сиз қайси партияга овоз берасиз? (Эркинюрт сайтидаги сўровнома тарихи)

(http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=67&id_topic=371&id_stat=725)

 

Рейтинг ўлчашда ҳам йиқилганлар курашга тўймайди

(http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=70&id_topic=391&id_stat=779)

 

Бу мақолалар ўта зерикарли. Аммо, бундай анализлар доим шундай бўлади. Бироқ, айнан шу анализлар натижасида “Исёнкор” ва “Эркинюрт” каби сайтлар тарих ахлатхонасига улоқтиргани ҳақиқатдир. Бу ҳақиқат эса, ўзбек миллати тарихининг бир парчасидир.

 

Шунинг учун бемалол айтаманки, ўша ифлос “Исёнкор”нинг давомчиси бўлган “Янги дунё” сайти билан ҳамкорлик қилувчилар миллатимизнинг ахлатларидир.

 

* * *

 

Хуллас, ўша танишим Тоҳир Мирза шу кунларда яна “жонимга тегди”. “Сиз 53-54 дейдиган Салой Мадамин тўла ҳақлигингизни, ўзи яккамоховга айланганини феълан тан олувчи бир мақола ёзибди. Сиз шунга баҳо берсангиз, ўзбеклар учун фойдали бўларди”, дерди у. 10 кунча аввал Тоҳир Мирза Салой Мадамин ёзган нарсани электрон адресимга ҳам ташлабди. Шунда ҳам ўқимаган эдим. Бугун нимадир бўлди, уни ўқиб чиқдим, натижада кўз ўнгиздаги лавҳа туғилди.

 

Аминманки, миллат хоини Салай Мадамин тушкинлик натижасида ёзган мақолачасини ахир бир кун сайтлардан олиб ташлаб, мен бундай нарса ёзмаган, деб юради. Бу каби воқеалар бир неча марта бўлган. Масалан, унинг Исёнкор, Эркинюрт, Ватандош каби сайтларда “2050 йилга келиб, бутун дунё аҳолиси мусулмон бўлади, Ғарб дунёсига демократия тўғри келмайди, демократия фақат Исломга мос келади” каби валдирашлардан иборат мақоласи, мен устидан кулганимдан кейин, дарҳол йўқ қилинганди. Шу сабабли, унинг ўзини фош қилувчи валдирашларини тарихда қолдириш учун, ўша мақолача матнини ҳам бу ерга қўшишга қарор қилдим.

 

* * *

 

Салой Мадамин: Кичик ишоратлар

 

Даҳшатли бир тезлик, қўрқинчли бир шитоб бор Замонда.

 

Унинг тезлигини кузатиш учун энг яхши майдон – инсонлар шамойилидир: кечагина сенга дўст бир киши бугун душманларинг қаторида – дўстдан душманга айланиш жараёни шу қадар тез!

Йўқотишлар ҳам яшин тезлигида: иффат, ҳаё, садоқат, адолат, виждон – кеча бор эди, бугун йўқ!

Кўзлар, қалблар худди ўғри тушган уйлар каби бўм-бўш!

 

Бугун душмандан қўрқмайман, бугун дўстдан қўрқаман.

 

Душман зарбасига қарши тадбирим бор, дустникининг йўқ: чунки бу зарб қайсинисидан келишини билмайман.

 

Эйвоҳ, бу ҳалокатли ҳолатга кўникмакдаман!

 

Энди хиёнат қилсалар, хайрон бўлмайман. Туҳмат этсалар, кўзимга қараб туриб, ёлғон сўйласалар, ҳаёсизлик ва виждонсизлик қилсалар, омонатга хиёнат этсалар – буларга хайрон бўлмайдиган бўлдим.

 

Хайрон бўладиган нарсаларим энди бошқа. Энди мен ҳали ҳам яккам-дуккам учраб қоладиган баъзи инсонларни кўрсам хайрон бўламан.

 

Масалан, бирданига ўз сўзини тутган бир кимсани кўрсам!

 

Ёки бири-иккинчисига садоқат кўрсатган кишилар хайратимни ақл бовар қилмас даражада оширади!

 

Тузингизни еб, тузлигингизга тупурмаган биттасини кўриб, хайратга тушмайсизми?

 

Имкони бўлса ҳам, елкангизга ҳанжар урмаган биттаси наҳотки сизни хайратга солмаса?!

 

Нима десангиз денг, мен динини суистеъмол қилмаган бир мулла, сўзини Оллоҳ учун айтган бир шоир, сиёсатини халқи учун қилган бир арбоб, ғийбат-ла биродарларининг гўштини емаётган бир жамоатни дафъатан кўриб қолсам, хайратга тушаман.

 

Ҳатто ўзимдан ҳам хайратга туша бошладим.

 

Шу ғаройиб хайратланиш туйғуси вафот этган бир онда, тўғри сўз масхара мавзусига айланган бир даврда, ҳали ҳам хайратланишда давом этганимдан, ҳали ҳам масхара мавзусига айланган сўзни айтишга уринганлигимдан хайратга тушаман.

 

Ё Роббим, қулингни сироти мустақимингдан айирма, бу тезлашган охир замонингда!

 

Муҳаммад Солиҳ

* * *

 

6-январь 2012 йил

 

Менинг шок терапияси усулли изоҳим: Ўз миллатига хоинлик қилгани туфайли яккамоховга айланган ва мен биладиган биринчи одам Шерали Жўраев исмли ифлос хонандадир. У 1989 йили “Бирлик”нинг “Ўзбек тили давлат тили бўлсин” шиори остида ўтказаётган митингларини тўхтатиш учун коммунистик режимга ёрдам берган ва ўшандан кейин Ислом Карим уни ўзига яқинлаштириб олганди. У бир неча йил Ислом Карим ташлаган суякларни ғажувчи кўппак каби ҳаёт кечирди, кўппак саройга яқин бўлгани сабабли, унинг артофида гирди-капалак бўлган  “дўстлар” кўпайди.

 

Аммо, охир-оқибатда, ҳар доим бўладигандек, Ислом Карим Шерали Жўраевдан ўзбекларга қарши фойдаланиб бўлгач, уни фойдасиз жисмдек бир тепиб улоқтирди. Бу оддий нарсани шекспирона трагедия қилиб кўрсатишга уринган Шерали “Дўст бўлсанг, ёнимда тур” номли ашула айтиб, йиғлаб юрганини кўпчилик билса керак. Мен АҚШга кўчиб келган йилларим бу ашулани эшитиб қолганимдан кейин, айнан  “Дўст бўлсанг, ёнимда тур” номли мақола ёзиб, Шералининг хоин ва ифлослигини фош қилган, унинг “дўст”лардан айрилиб, яккамохов бўлиб қолишининг кўпчилик билмайдиган сирларини очган эдим.

 

Бу мақолам “Ҳаракат” журналининг 2000 йилга оид 3 (24) сонида чоп этилган. Унинг матни билан сайтимизда ҳам танишиш мумкин:

 

http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=24&id_topic=160&id_stat=277

 

Мана орадан йиллар ўтиб, хоин ва ифлосликда Шерали Жўра билан бир қаторда турган Салой Мадаминнинг яккамохов бўлиб қолишининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Унинг “Кичик ишоратлар”даги йиғи-сиғисининг маънаси айнан шундайдир, унинг яккамоховга айланганининг исботидир.

 

Ўша “Дўст бўлсанг, ёнимда тур” номли мақоламда Шерали Жўраевга шундай сўзлар айтгандим:

 

«Эй, мунофиқ! Подшохнинг назарига тушганинг учунгина атрофингда гирдикапалак бўлган «дўстларнинг» вафосизлигидан шунчалар йиғлаяпсан, лекин ўзинг дўстларингга содиқмидинг, уларга вафодорлик қилганмисан? Дўстларинг сенинг шахсий ишинг. Уларни қўйиб турайлик, олдида бурчинг бўлган миллатингга содиқлик қилганмисан? Бошқа муқаддас жиҳатларини қўйиб тур, тирикчилигинг манбаи бўлган қўшиқларингни тили – ўзбек тилига содиқлик қилганмисан? Ўлаётган демайман, чунки уни ўлдироладиган куч йўқ, аммо топталган ва таҳқирланган тилимизнинг қаддини ростлаш учун майдонларга чиққан миллатимиз фарзандларига хоинлик қилишдан ўзингни тияолганмисан?... ».

 

Шу каби сўзларни бугун Салой Мадаминга айтмоқчиман:

 

Эй, мунофиқ! Эндигини тузилган, ҳали ичида биронта келишмовчилик аломати ҳам бўлмаган,  ўзбек миллатининг томирларидан ўсиб чиққан “Бирлик” халқ ҳаракатини укаларингга бериш ваъда қилинган икки квартира ва ўзингга Коммунистик партия рўйхатидан берилаётган депутатлик мандати эвазига тамомийла Москванинг одами Ислом Каримга сотаётган кунларинг эсингдами?

 

Тўғрисини айтса, “Бирлик” раҳбариятида ўзингга ўхшаган ёзувчилар кўп бўлганидан фойдаланиб, “Бирлик”нинг 1989 йил 10 сентябрга чақирилган 100 минг кишилик митингини тўхтатишга муяссар бўлганингда, аввалига, бунинг сабабини тушунолмагандим.

 

“Бирлик” Марказий Кенгаши Ҳайъатининг 8 сентябрдаги йиғилишида Эркин Воҳид, Жамол Камол, Шукрулло акалар сени сотқинликда айблашганда, “Мени сотқин дейишмоқда, мен бундай одамлар билан бирга бўлолмайман, мен “Бирлик”дан чиқдим” деб ариза ёзиб, шахсан қўлимга тутқазганингда ҳам мен сотқинлигингга ишонмадим. Сиёсатнинг нималигини ҳам тушунмайдиган бу бола янглишаяпти, деб ўйладим.

 

Аммо, ўша пайтларда Ўзкомпартия Марказий Комитетининг Идеология бўлими раҳбари ўринбосари, машҳур журналист Ирисмат Абдуҳолиқовдан унинг шахсан ўзи 30 август куни сени Кавказ ёки Қримдан оиланг билан дам олиб қайтаётганингда, самолет трапи олдида Марказкомнинг автомобили билан кутиб олгани ва Ислом Карим билан яширинча учрашувга олиб боргани, сени ҳеч кимга кўрсатмаслик учун Ислом Каримнинг ўзигина ишлатадиган лифтда сени унинг олдига олиб чиққани, сен учрашувдан жуда хурсанд бўлиб чиққанингни эшитганимиздан кейин, 27 ёки 28 сентябрь куни Ёзувчилар Уюшмасидаги хонангга кириб, сени хоинлик йўлидан қайтаришга ҳаракат қилдим.

 

Гапларимни тушунмадинг ёки тушунишни истамадинг. Шунда “Сизни Ислом Каримов бир марта ишлатиладиган презервативдек ишлатиб, отиб юборади” деганимда, ўрнингдан ғоз туриб, “Муҳаммад Солиҳни ҳеч ким бир марта ишлатиб, отиб юборолмайди”, дединг.

 

Бу орада сотқинлик эвазига Коммунистик Партия рўйхатидан альтернативсиз депутат қилиндинг, Ислом Карим укаларинг учун, энди сенинг лақабингга айланган, 53-54 сонли квартиралар берди.

 

Хуллас, миллий ҳаракатни парчаладинг, Ислом Карим диктатурасининг яратилишига йўл очдинг. Аммо, охир-оқибат мен башорат қилгандек бўлди. Презервативдек ишлатилдинг, сўнгра отиб юборилдинг.

 

Унутма, сўнгги йилларда миллатимиз бошига тушган балоларда сенинг катта ролинг бор. Миллат қулга айлантирилишига, ўзбекнинг буюк фарзандлари - Шовруқ Рўзимуроднинг ўлдирилишига, Мурод Жўранинг 17 йилдан бери, Мамадали Маҳмуднинг 12 йилдан бери зидонда чиритилишига ҳиссангни қўшгансан.

 

Қирғизистонда ўзбеклар қирғин қилинган пайтда ўзбек миллати миқ этолмайдиган ҳолда бўлишига сен ҳам айбдорсан. Ўзбекнинг қони учун қирғиз фашистлари ва Ислом Карим билан бир қаторда сен ҳам жавобгарсан, бунинг учун ҳали албатта жавоб берасан.

 

“Кичик ишоратлар” номли “бадиий асаринг” кўрсатмоқдаки, жавоб бериш кунлари яқинлашмоқда. “Кечагина сенга дўст бир киши бугун душманларинг қаторида – дўстдан душманга айланиш жараёни шу қадар тез!” деб ёзар экансан, ҳамма сендан қочаётганини тан олмоқдасан. Маълумки, чўкаётган кемадан каламишлар ҳам қочади.

 

Ёки, “Имкони бўлса ҳам, елкангизга ҳанжар урмаган биттаси наҳотки сизни хайратга солмаса?!” деб ёзибсан. Сен битта депутатлик мандати ва иккита квартира олиш ниятида миллатнинг юрагига ханжар ургансан, сени дўстларингни ҳаммаси елкангга ханжар уриб қочган экан, бир-иккитаси урмаганидан ҳайратга тушасанми энди, ифлос?

 

Яккамахов бўлсанг, бу жараён бугун бошланмади. Аввалгиларни қўйиб тур, “Бирлик” йўл очиб бергач, 2003 йилда “Эрк” партияси Тошкентда қурултой ўтказганди. 120 делегатнинг 90 нафари Самад Мурод тарафига ўтди. Сен тарафда қолган Тошпўлат Йўлдош ва собиқ Ўзбекистон халқ депутати Ойгул Мамат кабилар ҳам бир оздан кейин сенга тупириб кетишган.

 

Қисқаси, яккамоховга айланганинг тўғри, тан олганинг – яхши. Бу ўзидан-ўзи бўлиб қолгани йўқ. Биз ҳақиқий миллатчилар бутун миллатни бўлмаса ҳам, энг камида, бир қисмининг кўзини очдик.

 

Ҳамма сендан қочмоқда. Бутун миллатнинг кўзи очиладиган кунлардан қўрқ, эй маҳлуқ, ўшанда нима бўлишингни ўйла. Ёки, буни ҳам мен ҳозирдан башорат қилиб берайми?

 

* * *

 

P.S. ўрнида. Бу ёзувимга шу ерда нуқта қўйишим керак эди. Аммо, яна ўша танишим Тоҳир Мирзаев телефон қилди. Ундан билишимча, Салой Мадамин ўзини хоинликда айблаган Юсуф Жумага жавоб бериб, ўзининг хоин эмаслиги, 1989 йилнинг охирида мустақиллик масаласини кун тартибига олиб келиш учун  бир сиёсий партия тузиш лозим бўлгани, бундай партия сифатида “Эрк” партияси тузилганини ёзибди.

 

Бундай сафсаталар мен учун янгилик эмас. У СССРнинг реалликларини билмайдиган туркларни алдаш учун Туркияда шундай гаплар тарқатиб юрарди. Энди ўзбекларни ҳам алдаб юраман деб ўйламоқдамикан, бу миллат хоини.

 

Гап шундаки, СССРнинг қонунларига кўра, Коммунистик партиядан бошқа сиёсий партия тузиш мумкин эмасди. Буни ҳамма биларди, айнан шу сабабли, СССР таркибидаги ҳамма республикалардаги миллий демократлар, дастур ва устави бўйича феълан партия сифатида тузилган ташкилотларини, айёрлик қилиб, халқ фронтлари ёки халқ ҳаракатлари деб аташган. Биз ҳам шундай қилганмиз. Кейинчалик СССР Конституциясидан яккапартиялик моддаси олиб ташлангач, ҳамма ҳаракат ва фронтлар ўз номларига “партия” сўзини қўшиб, сиёсий фаолиятларини давом эттиришган.

 

“Бирлик”нинг бўлиниш мажлиси тўла видеоларга олиниб, сайтимизга ҳам қўйилган бир пайтда Салой Мадаминнинг очиқча ёлғон гапириши – унинг қанчалик тубан шахслигини яна бир исботлайди. Ўша тарихий мажлисда иштирок этмаганлар ҳам ҳозир билишадики, Салой Мадамин ўзбек халқининг озодлик талаби билан қилинган муҳташам митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаб, ўзимиз йиқитмоқчи бўлганимиз режим билан ҳамкорлик қилишга чақирган. Мақсад – “Бирлик”ни ҳукуматининг қўғирчоғига айлантириш эди. Кўпчилик Салойни қўллаб-қувватламагач, у “камчилик бўлсак ҳам, биз “Бирлик”миз”, дея озгина тарфдорлари билан залдан чиқиб кетган.

 

Шундан кейин, маълум муддат икки гуруҳ “Бирлик” халқ ҳаракати номи остида фаолият кўрсатган. Ўша даврда ҳаракатимизнинг “Бирлик” номли хабарномаси икки тарафдан чиқарилган. Улар ҳамма мухолифатчиларнинг қўлида бор.

 

Масалан, “Бирлик” хабарномасининг 5-чи ва 6-чи сонлари – иккитаданир, бири биз, иккинчиси салойчилар тарафидан чиқарилган. Шунинг ўзи ҳам кўрсатиб турибдики, Салой Мадаминнинг “Эрк” партияси тузиш учун “Бирлик”дан айрилдик дейиши ёлғондир.

 

Бу ерда бошқа ёлғон ҳам бор. “Бирлик” хабарномасининг салойчилар чиқарган сонида Ўзбекистон мустақиллик декларациясининг лойиҳаси эълон қилинган. Шунга асосланиб, салойчилар мустақиллик ғоясини биринчи бўлиб ўзлари кўтаришгани кўп гапиришади. Айнан шу нарса ёлғон. 1989 йил ёз ойларида Болтиқбўйи жумҳуриятлари мустақиллик декларациялари қабул қилишгач, биз ҳам бу йўналишда иш бошлаганмиз. “Бирлик” Ҳайъатининг бўлинмасдан олдинги ҳафталик мажлисларида бу масала тилга олинган ва декларациянинг лойиҳасини тайёрлашга келишилган.

 

Бунинг унча катта аҳамияти йўқ, аммо янглишмасам, уни тайёрлашни Ядро физикаси институтининг ходими, Москвада ўқиш давридан бери танишим Анвар Мадумаров ўз бўйнига олган ва лойиҳани тайёрлаб келган. Ўша кунларда бўлиниш бўлди, Ёзувчилар Уюшмасининг биносида бўлган архивимиз салайчилар қўлида қолди. Шу сабабли, айнан улар бу ҳужжатни эълон қилдилар.

 

Тайёрланган лойиҳада, худди Болтиқбўйи жумҳуриятларида бўлгани каби, СССРдан чиқиб мустақил бўлиш ҳақида гапирилганди. Аммо, салойчилар ундан СССРдан чиқиш фикрини олиб ташлаб, кейин эълон қилишган. Ислом Карим ҳам СССРдан чиқмасдан мустақил бўлиш ҳақида гапирарди ва 1991 йил 31 августда қабул қилинган Мустақиллик декларациясида СССРдан чиқиш ҳақида гапирилмайди. Ваҳоланки, Ўзбекистоннинг 1925, 1936 ва 1977 йиллари қабул қилинган конституцияларида Ўзбекистон мустақил давлат эканлиги ва ўз ихтиёри билан, мустақил давлат сифатида СССРга киргани айтилади.

 

1990 йилнинг январь ойида Озорбайжон қабул қилган СССРдан чиқиш декларациясидан руҳланиб, “Бирлик” халқ ҳаракати 1990 йилнинг май ойи охири ёки июнь ойи бошларида СССРдан чиқиш декларацияси қабул қилиш таклифи билан чиққан. Мен бу таклифларни шахсан ўзим Ўзбекистон президенти ва Олий Совети қабулхоналарига топширганман, уларни рўйхатдан ўтказтирганман. Аминманки, улар архивларда бор. Аммо, улар ҳисобга олинмаган. Шу сабабли, 1990 йил 18 июнда қабул қилинган декларация кулгидан бошқа нарсага арзимайди. Дарвоқе, 1991 йил 31 августда қабул қилинган Мустақиллик декларацияси ҳам СССРдан чиқиш ҳақида бўлмаган.

 

Хуллас, ўша пайтда салайчилар ҳукуматнинг ёрдами билан ҳам “Бирлик” номини биздан олишолмади. Ислом Карим 1990 йилнинг охирги кунларидан бирида Москвада чиқадиган "Комсомольская правда" гезетасида "ким хоҳласа мухолифат бўлавермайди, конструктив мухолифатни биз ўзимиз яратамиз" деганидан кейин бир неча кун ўтгач, салойчилар конструктив руҳдаги “Эрк” халқ ҳаракати тузиш ниятларини билдиришган. Буни “Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Мажлиснинг 1990 йил февраль ойидаги мажлисига келган Аҳмад Аъзам шахсан эълон қилган.

 

1990 йил 26 мартда СССР Конституциясидан яккапартиялик ҳақидаги модда олиб ташлангач, 19 апрель куни мен “Бирлик” халқ ҳаракатининг номини “Бирлик” халқ ҳаракати партияси деб ўзгартириш таклифи билан чиқдим. Шундан кейин эркчилар 30 апрелдаги Таъсис қурултойларида ўз номларини партия деб атадилар.

 

Муҳим бўлгани, бу сотқинлар Ўзбекистоннинг келажагини шу кунларгача белгилаб берган 1990 йил февралидаги Ўзбекистон Олий Советига сайловлар олдидан “Бирлик”ни парчалаб, мамлакатимизда диктатура ўрнатилишига йўл очиб бердилар.

    

Шу ерда яна бир фактни эслаб ўтишдан фойда бор. Кейинчалик "Новий мир" журналининг Марказий Осиёда ҳамма танийдиган журналисти Аркадий Дубновга интервью берган Ислом Карим шундай дейди - Сиз чет элларда кўп бўласиз. Ўша ерларда Муҳаммад Солиҳни кўрсангиз, унга "Эрк"ни яратишда берган ёрдамимини эслатинг, у буни рад этолмайди.

 

* * *

 

Халқимиз бошига тушган кулфатлар, жумладан, Қирғизистонда ўзбекларининг қирғин қилинишига ўзбек халқ жавоб беролмайдиган ҳолда бўлгани - Салой Мадамин бошчилигидаги хоинларнинг иши натижасида Ўзбекистонда ўзбек душманларининг диктатураси ўрнатилганидир. Биз миллат сифатини йўқотиш арафасига келдик, балки йўқотиб бўлдик. Бундай оғир замонда чиройли гаплар қидириб ўтириш аҳмоқлик бўларди. Ҳозирги аҳволимиздан чиқиш учун мен айтаётган “шок терапияси” усулидаги ишлар қилишдан бошқа йўлимиз йўқ. 53-54 лақабли Салой Мадаминнинг яккамоховга айланиши тасодифий нарса эмас, шу усулимизнинг натижаларидан биридир.

 

Миллатни миллат қилиб тиклаш учун ҳали қилинадиган ишлар кўп, хусусан, миллатга хоинлик қилганларга нисбатан олий жазо тикланиши, миллатимизни шу кунларга олиб келганлар жазоланиши керак.

 

Миллатимизнинг сўнгги юз йиллардаги аҳволига қаранг. Фақат орқага кетмоқдамиз. Ичимиздан Бобур каби буюк инсон чиққанда, уни ҳам чиқиштирмасдан четга қочишга мажбур қилдик. У яратган буюк империя ҳали ҳам Ҳиндистон номи остида ҳаётини давом эттирмоқда. Биз эса, ...

 

Келинг, энди буёғини гапирмай. Ўзини ўзбекман деганлар дўпписини ерга қўйиб эмас, дўпписини узоқроққа улоқтириб, миллат бўлиб қоламизми ёки миллат хоинларининг қурбони бўлиб юраверамизми, деган савол устида ўйлашлари керак.

 

Миллат бўлиб қолишни истаганларнинг бизга, “Бирлик”ка қўшилишдан бошқа йўллари йўқ.