Абдураҳим Пўлатнинг “Жиноят деса бўладиган даражадаги хатолар қилаётган Обидхон Қоридан лидер чиқмайди” номли мақоласи (http://harakat.net/actual.php?id_topic=9&id=149&from=0) билан танишганини иддао қилган ва ўзини Полвон Новқатий деб таништирган ўқувчимиз ўзининг ўта қисқа хатида шундай дейди:
* * *
Сизнинг гапингизга жавобни шу ҳадис билан бераман.
Пайғамбар айтадиларки: “Энг яхши сўз Оллоҳнинг китобидир, энг тўғри йўл эса Муҳаммаднинг йўлидир, ишларнинг энг ёмони эса янги ўйлаб топилганларидир. Ҳар қандай бидъат залолатдир”.
Ўзим оддий бир темирчиман, сизлар билан сўз ўйини қилиб ўтирмайман, ким ИСЛОМ АҚИДАСИГА АСОСЛАНМАСДАН ҳаракатларда ҳаракат қилаётган бўлса, уларни ичида ҳар қанча даҳолари кўп бўлса ҳам, у ҳаракат ботилдир, яъни ҳақни зидидадир.
Сизни ҳам нажот ИСЛОМДА ДЕБ ИСЛОМГА чақираман, ҳаққа эргашганларга нажод бўлсин, Амин.
* * *
Полвон Новқатий ўз хатида тўғридан-тўғри Абдураҳим Пўлатнинг мақоласини қоралаб, Обидхон Қорини оқламаса ҳам, аслида ҳеч бир анализсиз, шундай қилмоқда. Унинг бунга ҳаққи бор. Қолаверса, ҳар ким воқеаларни тўғри анализ қилиш қобилиятига эга бўлавермайди. Аммо, бу ўқувчимизнинг фикрлаш даражаси ўзбеклар ичида анчагина типик бўлгани учун унга қисқа изоҳ бермоқчимиз.
Ислом дунёси Абдураҳим Пўлат кабилар оламга келмасдан олдиноқ, юз йиллардан бери ИСЛОМ АҚИДАЛАРИИГА АСОСЛАНИБ яшаган. Натижада, ҳамма мусулмон мамлакатлари, Туркия ва Эрондан ташқари, мустакамлага айланган, бошқаларнинг хизматкори бўлган. Номусулмонлар электр энергияси ишлаб чиқаришни ўрганиб, поездлар яратганда, мусулмонлар шам чироқ ва Қўқон арава яратишдан олдинга кетолмаганлар.
Шуларни анализ қилган Абдураҳим Пўлат ИСЛОМ АҚИИДАЛАРИНИНГ хато эканлигини эмас, биз уларни хато тушуниб келаётганимизни, уларни қайтадан ўқиш кераклигини ёзмоқда. Қани, ўша Обидхон Қори бошқача фикрда бўлса, ўз фикрларини ҳаммага тушунтирсин. Аммо, Абдураҳим Пўлат унинг алжирашларини мисоллар билан кўрсатиб бергандан кейин, у нима ҳам қилоларди?
Бунинг устига Ислом ақидаларини ўзича тушунган Обидхон Қори сўнгги йилларда Ислом Карим тарафидан презервативдек ишлатиб улоқтирилган Салой Мадамин билан оғиз-бурун ўпишиб юрибди. Ҳеч шубҳа йўқки, унга ўша ишлатилган презервативнинг ҳиди шунчалик юқганки, унинг ўзини қўйиб тураверинг, уйини олдидан ўтсангиз ҳам ўша ишлатилган нарсанинг ҳиди келади.
Яна ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистонда режим ўзгариб, демократлар дин эркинлиги олиб келсалар ҳам, бу ҳиддан қутилолмайдиган Обидхон Қорини мусулмонларнинг ўзи жомеларга киритмайдилар.
Дарвоқе, шуни ҳам тушиниш керакки, Ўзбекистонга дин эркинлигини айнан Абдураҳим Пўлат каби мусулмон демократлари олиб келадилар, жоҳил мусулмонлар эса, ҳеч нарсага қодир эмаслар.