04 January 2012
07:03 - Dow Jones янги йилни яхши бошлади
АҚШда янги йил байрами - 1 январь - бозор кунига тўғри келгани сабабли, 2 январь ҳам байрамга қўшиб берилган. Шу сабабли, 30 декабрь – 2 январь кунлари ишламаган Нью-Йорк фондлар биржаси кеча бу йилги биринчи савдо кунини ўтказди.

3 январь куни Dow Jones индекси сўнгги ярим соатда 50 поғанага тушиб кетса ҳам, кунлик 180 поғонага (1.47%) юксалди ва 12397 га чиқди.

Бундай ўсишнинг сабаби, экспертларнинг фикрча, АҚШда қурилиш ва ишлаб чиқариш секторларида тикланиш кутилгандан кўпроқ бўлгани ҳамда Хитой ва Германияда иқтисоднинг ўсиши ҳақидаги хушхабарлар бўлибди.