03 January 2012
22:47 - Қўшнимиз тожиклар учун транзит нархини 32 фоизга оширдик
"Тожикистон темир йўллари" ширкати Ўзбекистон томонининг ўз ҳудудидан ўтувчи транзит юклари учун тўлов тарифини 32 (!!) фоизга оширгани ҳақида маълум қилди. Бундан ғазабланган тожик расмийлари ҳам Ўзбекистон учун транзит нархларини оширган, аммо тожик темир йўлига мамлакатимизнинг эҳтиёжи деярли йўқлиги учун бунга ҳеч ким ортиқча эътибор бермаётир.

Тожик мулозимларининг айтишича, Ўзбекистон томони тожик юкларини асоссиз ушлаб туриши натижасида у мамлакатнинг манфаатларига 20 миллон АҚШ долларидан кўпроқ зарар етказган.

Шунингдек, ўтган йилнинг 17 ноябрида жанубий Тожикистонга ўтадиган поезд йўлида портлаш содир бўлган, ҳаракат тўхтаб қолган. Ҳали таъмирланмаган бу йўл оқибатида ҳам тожиклар зарар кўрмоқда. Ўзбекистон эса, бу паорталашларда ҳам қўшнимизни айбдор қилиб кўрсатишга уриниш билан овора.