03 January 2012
21:35 -
Ўзбекистонда газеталар нархи ошди (Тўлатилган версия)
Аммо бу матбуот нашрларига нисбатан аҳоли ўртасида талаб ошди, дегани эмас. Аксинча, ўқувчилари сони тобора камайиб бораётган марказий нашрлар таннархи ошиши муносабати билан сотувдаги баҳосини оширган. Масалан, ҳукуматнинг бош расмий нашри бўлган “Халқ сўзи” 300 сўмдан 400 сўмга кўтарилган. “Тошкент оқшомига” харидор бўлган ўқувчи эса уни 525 сўм (30 цент) тўлашига тўғри келади. Халқ демократик партиясининг нашри бўлган “Ўзбекистон овози” эса 525 сўмдан сотилмоқда. Тиражи 10 000 та атрофида бўлган мазкур нашрлар асосан обуна орқали кун кўради, сотувда деярли йўқ. Чунки уларни ҳеч ким сотиб олмайди.
Мамлакатда энг йирик тиражда (200 000 нусха) чиқадиган кўнгилочар “Даракчи” газетаси 1100 дан 1200 сўмга чиқибди. Аммо, “Ҳордиқ” нашрининг нархи 1000 сўмлигича қолган. “Правда Востока” газетасининг нархи 300 сўмдан 425 сўмга кўтарилган.
Ўзбекистонда барча ислоҳотлар тескари самара беришига кўникиб қолганмиз, дейди мухбиримиз. Ўтган йилнинг 30 декабридаги Президент Фармони билан таҳририятларнинг молиявий заҳирасини мустаҳкамлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар берилганди. Ҳатто, босмахоналарга хориждан келтирилувчи ускуналар бож тўловларидан озод қилинганди.
Хўш, Ислом Каримнинг бундай ғамхўрлигига саботаж ўлароқ газета нархларини кўтарган таҳририятларнинг ё ростдан ҳам аҳволи аянчлими, ё ўз режимбошиларининг мурувватига шаккоклик қилишмоқдами? Чунки, имтиёзлар берувчи фармондан кейин нархлар тушиши керак эди-ку!