02 January 2012
00:52 - Данғаралик мураббиянинг ўз ўқувчисига янги йил совғаси
Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги 19-мактабнинг 6-синф ўқувчиси А. А. янги йил тантаналаридаги куй-қўшиқларни эшитиш имкониятидан маҳрум бўлди. Янги йил арафасида мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Ойдин Олимова унга тарсаки тушириши оқибатида қулоқ пардалари йиртилиб кетди. Данғара тумани поликлиникаси маълумотига кўра, ўқувчининг қулоқ пардаси энди қайта тикланмайди.

Кар бўлиб қолган ўқувчининг ота-онаси туман маориф бўлимига мурожаат қилиб, ўқитувчига огоҳлантириш эълон қилдиришга эришган.