27 December 2011
03:14 -
Нурсултон Назарбой мантиқ нималигини унутди
Бугун Оқўрда қароргиҳида Президент идорасининг ходимлари, ҳукумат аъзолари ҳамда ҳукмрон “Нур-Ватан” партияси раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказиб, Манқиштау вилоятида, хусусан Жанаозен шаҳрида бўлиб ўтган тартибсизликларнинг сабаби - ҳукумат мулозимлари ва Миллий фаровонлик “Самрук-Казин” фондининг раҳбарлари ишчиларнинг меҳнати билан боғлиқ келишмовчиликларни ҳал этишда маъсулиятсизлик қилганларидир, дебди. Бу ҳақда давлатнинг расмий Казинформ агентлиги хабар беради.
Маълумки, Нурсултон Назарбой ўша вилоят ҳокимини, “Самрук-Казин” фондининг раҳбари бўлган куёвини ишдан олиб, ўрниларига янги одамларни тайинлади. Демак, ишчиларнинг рози қилолмаган раҳбарларни алмаштирди.
Айни замонад, яна ўша агентликнинг билдиришича, Нурсултон Назарбой шундай ҳам деган: “Ҳозир воқеаларнинг сабаблари ва ташкилотчиларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳали аниқ бўлмаган маълумотларга кўра, воқеаларнинг орқасида пул бўлиб ололмаётган уюшган жиноий гуруҳлар туришган, улар ўз “қуйруқларини” бекитиш мақсадида катта тартибсизликлар уюштиришган”.
Ана холос, шундай мантиқсизлик ҳам бўаладими? Қозоғистон президенти аввал конфликтни вақтида ҳал этолмаган раҳбарларни ишдан олди, кетидан тартибсизликларда убшган жиноий гуруҳларни айблади. Демк, ишдан олинган мулозимлар уюшган жиноий гуруҳлар билан ўз вақтида тил топишлмаганлари учун ишдан бўшатилдиларми?
Кўриниб турибмизки, фавқулодда ҳолатларда ҳамма диктаторлар мантиқ ниманилигини ҳам унутадилар, гапираётганда ип учини йўқотадилар. Муаммар Каддафий ҳам шундай бўлганди, Владимир Путин ҳам шундай, Ислом Карим ҳам, Нурсултон Назарбой ҳам.