24 December 2011
21:00 -
Москвадаги митинг вақтида бошланди, қатнашувчиларнинг сони 30 мингдан 100 минггача
Москва вақти билан 14 да (Тошкентда 15) Сахаров проспектидаги митинг-намойиш бошланди. Шу пайтгача намойишчиларга мурожаат қтлаганлар орасида Халқ Озодлиги Партиясининг раисдошлари Владимир Рижков ва Борис Немцовлар ҳам бор. Собиқ Молия вазири Алексей Кудрин шу ерда, аммо ҳали микрофон олдига келмади. У журналистлар билан гаплашар экан, парламент сайловларини 1 йилдан кейин қайта ўтказиш керак, деди.
Москва шаҳар полициясининг расмий маълумотига кўра, митингга келганларнинг сони шу дақиқаларгача 28 минг, аммо янги келаётганларнинг охири кўринмайди. Митинг ташкилотчилари ҳозирнинг ўзида бу ерда 60-100 минг одам борлигини айтишмоқда. Полиция вақтинча одамларни митинг ерига киритмай қўйганидан тахмин қилиш мумкинки, келганларнинг сони расмий рухсат берилган 50 мингдан ошган.
Эслатиб ўтамиз, шаҳар полицияси 10 декабрда Болотная майдонида ўтказилган митингда 25 минг одам қатнашганини расман тасдиқлаган эди.
Хуллас, бугун Путин диктатурасининг рақиблари яна битта катта ғалаба қозонишди. Путин ва унинг яқинда тахтга ўтирган янги қўғирчоғи Алмазбек Атабмаевдан бошлаб, Кремлнинг эски қўғирчоқлари Ислом Карим, Нурсултон Назарбойларнинг куни битишга бошлади. Имомали ва Қурбонгулилар ҳақида гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.