24 December 2011
02:51 -
Мардикорларимиз Россиядан қарийб 1,5 миллард доллар жўнатибди
Россия Федерацияси Марказий Банки эълон қилган маълумотга кўра, бу мамлакатдаги банк жўнатмалари орқали юртимизга шу йилнинг учинчи чорагида 1,507 миллиард АҚШ доллари жщнатилибди. Мазкур маблағнинг деярли барчаси бу ўлкада тирикчилик қилаётган ҳамюртларимиз ҳиссасига тўғри келиши сир эмас.
Ўзбекистонда давлат бюджетининг қанчалиги ҳам эълон қилинмаслиги сабабли, Россиядан келаётган пул мамлакатимиз мустақил давлат сифатида оёқда туриши учун қанчалик муҳим эканлигини рақамлар билан кўрсатиб беролмаймиз. Аммо, бир кварталда мардикорлардан 1,5 млрд, демак, йилига 6 млрд атрфида пул келаетган бўлса, Ислом Карим ва унинг ҳукуматининг кимга кераги бор, деган савол ғоят тўғридир.
Бу рақамлар меҳнат мигрантлари масаласида “Бирлик”нинг позицияси нақадар тўғри экани, яъни мардикорликни легаллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи билан махсус шуғулланиш долзарблигини кўрсатмоқда.
Дарвоқе, тожиклар ҳам “Бирлик”нинг айтганини қилаверса бўларкан: бу мамлакатга ҳам мардикорлар 1,037 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул юборибди.