10 June 2007
03:00 -
14:30 - МДҲ лидерлари Путурбургда, Путин ва Назарбоев яна популистик таклифлар қилишди
14:30 - МДҲ лидерлари Путурбургда, Путин ва Назарбоев яна популистик таклифлар қилишди

МДҲ раҳбарларининг саммити баҳонасида биров чин кўнгилдан, биров қўкққани учун Путинга содиқликлигини изҳор қилиш мақсадида Петербургга келган МДҲ лидерлари бугун эрталаб Путин билан биргаликда 11 халқаро иқтисодий форумда қатнашдилар. Асосий мақсади бутун дунёга Россия буюк давлат сифатида қайтадан оёққа турганлигини кўрсатиш ҳисобланаётган анжуманда нутқ сўзлаган Россия президенти Владимир Путин яна популистик ва Ғарб билан конфронтациясини кучайтириш йўлида давом этиш ниятини кўрсатувчи таклифлар қилди.

У, масалан, Дунё Савдо Ташкилоти, Дунё Банки ва Халқаро Валюта Фонди каби ташкилотлар протекционизмга қарши самарали курашолмаётгани сабабли уларни ислоҳот қилиш кераклигини гапирди. Маълумки, бу ташкилотлар феълан ривожланган Ғарб давлатларининг назорати остидалар ва Россиянинг дунё миқёсидаги фаолиятини жиддий ўлчовда чекламоқдалар. Россия бутун уринишларига қарамасдан Дунё Савдо Ташкилотига киролмаяпти.

Путин рус рублини умумжаҳон валютаси сифатида кенгроқ ишлатишга ҳам чақирди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой ҳам популистик таклифларни ўртага отиш билан машғул.

У бугун Каспий ва Қора денгизларини тўғридан тўғри боғловчи янги канал қуриш кераклигини сўзлади. Таклифга оид ҳеч қандай конкрет гаплар айтилмагани учун, унинг Марказиё Осиё Бирлиги таклифи каби буниси ҳам популистик бўлиб, унинг асосий мақсади ўз хонадонида куёви билан чиққан шармандали тўпалондан ҳамманинг эътиборини олиб қочиш эканлиги тушунилмоқда.