09 June 2007
03:00 -
21:00 - Каримов маънавий дўсти билан учрашди - Тожикистон расмийлари нимадан ҳадикда? 15:00 - Открытое заявление Генеральному прокурору Узбекистана Кадырову Р.
21:00 - Каримов маънавий дўсти билан учрашди

Бугун МДҲга аъзо давлатларнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олган режимбоши Ислом Карим Россияда ҳамкасби Владимир Путин билан учрашди. Расмий хабарда таъкидланишича, учрушав чоғида ўзаро ҳамкорлик ва турли соҳалардаги алоқаларга доир масалалар кўрилган. Ўзбекистон ва Россия режимлари ўртасидаги ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ўтган йилининг ўзида 42 фоизга кўтарилиши ҳамкорликнинг даражасини кўрсатади.

Ўзбекистон-Россия ўртасидаги ҳамкорликка эътибор қаратиладиган бўлса, Ўзбекистоннинг ўтган йили бу мамлакатга бир миллион тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бергани, маданий алоқалардаги кўрсаткич 3 миллиард АҚШ долларидан ошгани, 248 та қўшма корхоналарнинг фаолият олиб бораётганини таъкидлаш керак. Ҳатто совет замонида ҳам мамлакатимизнинг Россия билан алоқалари бу миқдорга етган эмас, дейди мухбиримиз.

Тожикистон расмийлари нимадан ҳадикда?

Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар совуқлашиб боряпти. Алоқаларнинг ёмонлашиб бораётганига турли омиллар сабаб бўлмоқда. Давлатлар ўртасидаги жарликни ҳукумат вакиллари даражасида билдирилаётган кимўзар танқидий-фош қилувчи баёнотлардан тортиб арзимас бўлиб туюлган кичик можаролар ҳам чуқурлаштиряпти.

Куни кеча мамлакат шимолий вилоятларига қўшни Ўзбекистондан матбуот нашрлари олиб кириш тақиқлаб қўйилди. Маълумотларга қараганда, ҳозирга қадар биргина Сўғд вилоятига Ўзбекистондан 30 номдаги матбуот нашрлари - газета, журналлар келтириларди. Мазкур тақиқнинг жорий этилишини Тожикистон расмийлари қўшни мамлактдан келаётган матбуот нашрларини назорат-кузатувга олиш мавжуд эмаслиги билан изоҳлашган. “Тожикматбуот” вилоят бошқармаси раҳбари Нурулло Зиёбоевнинг маълум қилишича, ҳукумат Ўзбекистон матбуот нашрлари қандай йўллар билан ва қандай тартибда Тожикистонга кириб келаётгани хусусида ахборотга эга эмас. Шунинг учун ҳам ушбу маҳсулотларни сотиш бўйича тақиқ жорий этилди.

Маълум бўлишича, эндиликда Ўзбекистондан матбуот нашрлари олиб келиш бўйича махсус тартиб-қоида ишлаб чиқилади. Тожикистон маданият вазирлиги томонидан тайёрланаётган алоҳида низом бу борадаги фаолиятни тартибга солади. Албатта, бошқа бир давлатдан келаётган матбуот нашрларини ўз ҳудудига киритиш ёки киритмаслик ҳар бир мамлакатнинг ички иши: бу масала ҳукуматнинг хавфсизлик борасидаги сиёсати доирасида чекланиши мумкин.

Бироқ сиёсий-мафкуравий жиҳатларни бир четга қўйиб, ўзбек миллатига мансуб аҳолининг ўз она тилида оммавий ахборот воситалари билан танишиш эҳтиёжи борлигини ҳам унутмаслик керак. Чунки Тожикистонда чоп этилаётган ва сонини бармоқ билан санаш мумкин бўлган ўзбек тилидаги нашрлар аҳолининг маърифий эҳтиёжини қондирмаслиги аниқ.

15:00 - Открытое заявление Генеральному прокурору Узбекистана Кадырову Р.

13 мая 2005 года в городе Ташкенте напротив Посольства Израиля, днем, был застрелен гражданин Узбекистана, Георгий Александров.

Уже прошло более двух лет, а убийца не найден.
Никто не понес ответственности за это злодеяние!

Мы, правозащитники Узбекистана, требуем от Генеральной прокуратуры Узбекистана провести тщательное расследование этого убийства, и затем информировать СМИ и общественность Узбекистана о результатах этого расследования!

Участники общественного движения «Правозащитный Альянс Узбекистана»

Урлаева Елена, Шаймарданов Ахтам, Абдилло Тожибой угли, Шосалимов Джахонгир, Игнатенко Жанна, Мухтаров Фарходжон, Фаизова Раиса, Барышева Ольга, Никифоров Никита, Степченко Валентина, Мухитдинов Акромхожа, Ужов Анатолий, Камалова Карима, Кудрявцева Людмила, Бахрамова Светлана, Пантелеева Наталья, Запорожец Вера.

8 июня 2007 года
Ташкент, Узбекистан