23 December 2011
01:21 -
Нодемократикликда дунёда тўртинчи ўринга кўтарилдик, ура!
Демократия индекси борасида сўров ўтказган Британиянинг Economist Intelligence Unit нашри мамлакатимизга етакчи ўринлардан бирини берибди, фақат пастдан. Яъни, 167 та мамлакатни демократия даражаси бўйича саралаган нашр мамлакатлардаги турли кўрсаткичларни ҳисобга олган. Рўйхатда 26 давлат энг демократик, 53 давлат қисман демократик, 33 давлатда гибрид режимлар ва 55 мамлакатда эса авторитар режимлар ҳукм сураётгани таъкидланган.
Қўшниларимиз орасида фақатгина Қирғизистонни қисман демократик деб белгилашибди.
Биринчи ўринда Норвегия турган 167 поғоналик рўйхатнинг 132-ўринида Қозоғистон, 149-ўринда Тожикистон, 165-ўринни эса Туркманитон банд қилган. Биз фақат Туркманистон, Чад ва Шимолий Кореядан олдинда эканмиз.